Олимлар интернет орқали ҳид юбориш технологиясини синовдан ўтказди

Олимлар интернет орқали ҳид юбориш технологиясини синовдан ўтказди

Энди интернет орқали нафақат расм, видео ва овоз, балки ҳидларни ҳам узатиш мумкин бўлиши мумкин. Олимлар ҳидларни рақамли маълумотга айлантириб, бошқа қурилмада қайта ҳосил қилишга мўлжалланган Scentronic тизимини синовдан ўтказди.

Ушбу технология ҳид ҳақидаги маълумотларни рақамли шаклда узатиш ва қабул қилувчи қурилма орқали уни қайта яратиш имконини беради. Бу эса келажакда интернет орқали муайян ҳидларни ҳис қилиш имкониятини яратиши мумкин.

Агар технология такомиллаштирилиб, амалиётга татбиқ этилса, у виртуал саёҳатлар, онлайн савдо ва рақамли кўнгилочар хизматларда қўлланилиши мумкин. Масалан, интернет орқали гул ёки таом тасвирини кўриш билан бирга, уларнинг ҳидини ҳам сезиш имкони пайдо бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Бироқ технологиянинг кенг оммалашиши учун унинг имкониятлари ва амалий қўлланилиши янада чуқур ўрганилиши керак.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар