Андижонда 19 туп тут дарахтини йўқ қилиш 1,5 млрд сўмдан ортиқ зарар келтирди

Жамият1 дақиқа ўқиш2
Андижонда 19 туп тут дарахтини йўқ қилиш 1,5 млрд сўмдан ортиқ зарар келтирди

Андижон вилоятининг Улуғнор туманида фермер хўжалиги ишчиси томонидан 19 туп тут дарахти қўпориб ташланди. Ҳодиса оқибатида табиатга етказилган зарар 1,5 миллиард сўмдан ошди. Бу ҳақда вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда тут дарахтлари қўпориб ташлангани акс этган видеолавҳа тарқалганидан сўнг, ҳолат юзасидан Экология бошқармаси ва Экология полицияси ходимлари тезкор ўрганиш ишларини олиб борган.

Ўрганиш давомида дарахтлар Улуғнор туманидаги «Бахт Имкон Ривожи» фермер хўжалиги ҳудудида хўжалик ишчиси томонидан қўпориб ташлангани аниқланган. Жами 19 туп тут дарахти нобуд қилинган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур ҳолат оқибатида табиатга етказилган зарар миқдори 1,5 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар дарахтларни қўпориб ташлаш қонунийлигига ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига юборилади.

Айни пайтда дарахтларни қўпориб ташлаш ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш ва масъул шахсларнинг жавобгарлигини белгилаш прокуратура органлари томонидан кўриб чиқилади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?