Ҳамал
«Ҳамал»лар туғма бошқарувчилик ва ташкилотчилик хусусиятига эга. Энг муҳими, улар ҳамма ишни ўз вақтида сифатли бажаришга уринишади. Ва буни бошқаларга ҳам уқдиришга ҳаракат қилишади. Ушбу бурж вакилларининг кўпчилиги спорт орқали юқори марраларга эришадилар. Чунки улар кучини қаерга сарфлашни билади, рақобатни хуш кўради.
Тавсия этиладиган фаолият турлари: муҳандис, адвокат, жарроҳ, футболчи, сайёҳлик корхоналари кабиларда иш бошқарувчи.
Савр
Пул билан боғлиқ ишларни дўндиришади. Таваккалдан қўрқмаганлари ва бир сўмни икки сўм қилишни қойиллатадиган бўлгани учун тадбиркорлик ишлари айни муддао. Яна уларда ижодкорлик кайфияти ҳам бор.
Тавсия этиладиган фаолият турлари: иқтисодчи, геолог, заргар, савдо ишлари бўйича менежер.
Жавзо
Маҳоратли, ҳар қандай вазиятда ҳам умидини сўндирмайдиган, ўз навбатида кўнглига хиёнат қилмайдиган бу тоифа кишилардан зўр руҳшунос, актёр, ташвиқотчи чиқади. Улар кишиларнинг қарашлариданоқ нима истаётганини билишади-да. Шунинг учун муҳим ишларни аъло даражада ҳал қиладилар.
Тавсия этиладиган фаолият турлари: ёзувчи, нотиқ, актёр, журналист, алоқа ходими, матбуот котиби, танқидчи.
Саратон
Ушбу бурж вакиллари юқори мансабларни эгаллашга мойил саналади. Аммо бунинг бир нечта шартлари бор: ишини чин дилдан яхши кўриши, бор билимларни ўзлаштириши ва жамоа доим уни қўллаб-қувватлаб туриши талаб этилади. Улар учун атрофдагиларнинг муносабати, очиқкўнгиллиги муҳим. Тасаввур олами кенглиги сабаб, ёшлигидан эътиборга тушадилар. Фақат кимдир уларга илҳом бағишлаб туриши керак.
Тавсия этиладиган фаолият турлари: ўқитувчи, шифокор, ёзувчи, қурувчи, дизайнер, учувчи, стюардесса.
Асад
Бошқарувчилик қон-қонига сингиб кетган. Рағбат, илиқ фикрлардан яйраб-яшанашади. Бу уларга олдинги илдамлашида куч бағишлайди. Натижани олдиндан кўргачгина, қадам ташлайди. Иқтисодий, сиёсий соҳаларда, ижодий жамоаларда ишлаш жону дили.
Тавсия этиладиган фаолият турлари: рассом, журналист, визажист, сартарош.
Сунбула
Синчков, майда-чуйдаларни ҳам эътибордан четда қолдирмайдиган, тартибсизликка тоби йўқ, эркинликни хушлайдиган “Сунбула”лар ҳамма ишлар тартиб билан бажариладиган йўналишларда муваффақият қозонадилар. Қўл учида иш кўришни исташмайди.
Тавсия этиладиган фаолият турлари: социолог, терговчи, банк бошқарувчиси, дипломат, мусаҳҳиҳ, муҳаррир, шифокор, фармацевт.
Мезон
Табиатан киришувчанликлари сабаб барча соҳаларда бирдек ўз йўлини топиб кета олишади. Айниқса, тиббиёт йўналишида юқори ютуқларга эришиши мумкин. Шартномалар тузишга ҳам уста бўлишади. Чунки иккинчи томоннинг кўнглини қандай топишни билишади. Ва кайфиятга қараб иш тутишади.
Тавсия этиладиган фаолият турлари: шифокор, дипломат, ошпаз, актёр, либослар бўйича дизайнер, рассом, ёзувчи, косметолог, фотомухбир ва бастакор.
Ақраб
Уларнинг учинчи кўзи бўлади. Доим ҳеч ким эътибор бермайдиган нарсаларни кўриб, кишиларнинг сирларидан воқиф бўлиб юришади. Кичик деталларни ҳам назардан қочиришмаганликлари учун “Ақраб”лардан професисонал жарроҳ, криминалист, божхона ходими чиқади. Улар таввакалдан қўрқишади.
Тавсия этиладиган фаолият турлари: кадрлар бўлими бошлиғи, прокурор, жиноят ишлари бўйича журналист, ҳарбий, мистик асарлар ёзувчи.
Қавс
Қизиқиши бор ва ўзларига ёққан соҳадагини карьрера қила олишади. Моддий масалалар улар учун тўғаноқ бўлмаслиги керак. Тил ўрганишга қобилияти кучли. Хотираси ўткирлиги ҳам омади. Хавф-хатардан қўрқишмайди. Нима бўлса ҳам, мақсаддан чекинмайди.
Тавсия этиладиган фаолият турлари: таржимон, халқаро журналист, кино санъати бўйича мутахассис, спортчи, альпинист, ветеринар, элчи.
Жадий
Ҳақиқатгўй “Жадий”лар болаликларидан ҳаётда нима исташларини биладиган тоифадандирлар. Аммо ҳамма жойда илдиз отиб, кўкариб кета олмайди. Тиллари чунки ўткир. Уларга карьера ҳам, пул топиш ҳам унчалик қизиқмас. Агар истасалар, хоҳлаган соҳаларида чўққига кўтарилиши мумкин.
Тавсия этиладиган фаолият турлари: режиссёр, продюссер, савдо ишлари бошқарувчиси, шифокор, спортчи.
Далв
Кўнгил одамлари ҳисобланмиш “Далв”лар мусиқа билан болаликдан омадли шуғулланишади, аммо мактабни тугатгач, иқтисод йўналишини танлаши, бу ёқмай қолса, яна бошқа йўлга сакрашлари ҳеч гапмас.
Тавсия этиладиган фаолият турлари: киноператор, руҳшунос, ҳисобчи, истисодчи, рассом, фалсафа фанлари бўйича тадқиқотчи.
Ҳут
Бу бурж вакилларининг кўпчилиги ота-онасининг йўриғи билан касб танлашади. Пулдан пул қилишни билишади. Бир ишнинг бошини тутдими, охирига етказмай қўишмайди. Табиатдан илҳомланишади одатда.
Тавсия этиладиган фаолият турлари: хонанда, актёр, рассом, иқтисодчи, руҳшунос, меҳмонхоналар бошқарувчиси, педагог.
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди