Месси Тевеснинг хайрлашув ўйинида қатнашади, Роналду ҳам таклиф қилинган

Спорт1 дақиқа ўқиш1
Месси Тевеснинг хайрлашув ўйинида қатнашади, Роналду ҳам таклиф қилинган

Аргентиналик футболчи Карлос Тевеснинг хайрлашув учрашуви 20 декабрь куни Буэнос-Айресдаги «Бока Хуниорс» клубининг «Ла Бомбонера» стадионида бўлиб ўтади. Унда Лионель Месси иштирок этиши тасдиқланди, Криштиану Роналдунинг иштироки эса ҳозирча аниқ эмас. Бу ҳақда Infobae хабар берди.

Тевес хайрлашув учрашувига фаолияти давомида бирга ўйнаган собиқ жамоадошларини таклиф қилган. У Месси билан Аргентина терма жамоасида, Роналду билан эса «Манчестер Юнайтед»да бирга тўп сурган.

Тевес Infobae нашрига берган интервьюсида Роналдуни ҳам таклиф қилганини айтди. Унинг таъкидлашича, португалиялик футболчининг Месси билан бир учрашувда майдонга тушиши эҳтимоли бор, аммо бу масала ҳали якуний ҳал қилинмаган.

Хайрлашув учрашувида Серхио Агуэро, Мартин Палермо, Леандро Паредес, Рио Фердинанд, Жанлуижи Буффон, Эдвин ван дер Сар ва бошқа футбол юлдузлари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Тевес фаолияти давомида «Бока Хуниорс», «Коринтианс», «Вест Хэм», «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Ювентус» ва «Шанхай Шеньхуа» клубларида ўйнаган. У Аргентина терма жамоаси сафида 76 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урган. 2004 йилги Афина Олимпиадасида олтин медальни қўлга киритган. Футболчилик фаолиятини 2022 йилда якунлаган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    Маккадаги Қироллик соат минораси бир йўла иккита Гиннес рекордини ўрнатди
  2. Дунё
    Қозоғистонда одамларни ҳолдан тойдираётган вирус ҳақида расмий изоҳ берилди
  3. Иқтисодиёт
    30 ноябрь учун валюта курслари эълон қилинди
  4. Спорт
    «Жалолов Теремоанани мағлуб этишга қодир»: британиялик экспертдан Эдди Хирнга жавоб
  5. Спорт
    Жозе Моуриньо «Реал»нинг қишки трансфер режаларига нуқта қўйди
  6. Спорт
    Почеттино ва унинг штаби «Манчестер Юнайтед» базасида соч олдирди...
  7. Жамият
    «Эй гўзал қизим, бу гаплар сенга»: отанинг қизига қаратилган 9 та ҳаётий ўгити
  8. Дунё
    Мексикада 26 ёшли футболчи учрашув пайтида майдондаги қуролли ҳужумда ҳалок бўлди
  9. Спорт
    Ла Лигада ноябрь ойининг энг яхши мураббийи совринига даъвогарлар эълон қилинди
  10. Спорт
    Фабио Каннаваро Абдуқодир Ҳусановни сайқалланиши керак бўлган олмосга қиёслади