date

Энг яқин юлдуз тизимида улкан газ сайёраси бўлиши мумкин

Энг яқин юлдуз тизимида улкан газ сайёраси бўлиши мумкин
Олимлар Альфа Центавра юлдуз тизимида улкан газ сайёра мавжуд бўлиши мумкинлигини билдирувчи кучли далиллар топди. У Ердан атиги тўрт ярим ёруғлик йили масофада жойлашган бўлиб, астрономик жиҳатдан жуда яқин ҳисобланади. Сайёра ўзи ҳаётни қўллаб-қувватлай олмаса-да, унинг йўлдошлари яшаш учун қулай бўлиши мумкин.

Кашфиёт NASA, ESA ва Канада космик агентлиги ҳамкорлигида ишлаётган James Webb космик телескопи ёрдамида амалга оширилди. Сайёра илк бор 2024-йил августида аниқланган, аммо кейинги кузатувларда кўринмай қолган. Мутахассислар буни унинг юлдуз ортида ёки жуда яқин бўлгани билан изоҳлайди.

Янги объект тузилиши жиҳатидан Сатурн ёки Юпитерга ўхшаб, зич газ қатлами билан ўралган. Бу ҳолатда сайёрада ҳаёт бўлиши мумкин эмас, бироқ унинг атрофидаги музли йўлдошларда яшашга яроқли шароит бўлиш эҳтимоли бор.

Келгусида олимлар сайёрани янада аниқроқ кузатиш учун 2027-йилда ишга тушириладиган Grace Roman космик телескопидан фойдаланмоқчи. James Webb телескопи эса спектрал тасвирлаш орқали сайёранинг кимёвий таркибини ўрганади.

Агар бу кашфиёт тасдиқланса, инсониятга энг яқин юлдуз тизимида сайёра мавжудлигини кўрсатадиган тарихий далил бўлади ва келажакдаги илмий тадқиқотларга янги йўналиш очади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Энг яқин юлдуз тизимида улкан газ сайёраси бўлиши мумкин