Ўзбек гроссмейстери 2026 йилнинг энг даромадли шахматчилари учлигига кирди!

2 дақиқа ўқиш12
Ўзбек гроссмейстери 2026 йилнинг энг даромадли шахматчилари учлигига кирди!
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров 2026 йилда турнирларда қўлга киритган 589 061 доллар мукофот пули билан дунёнинг энг кўп даромад топган шахматчилари рейтингида учинчи ўринни эгаллади.
  • Ушбу рўйхатда биринчи ва иккинчи ўринларни мос равишда 666 229 доллар билан Ramешбабу Прагнанандха ҳамда 664 326 доллар билан Фабиано Каруана банд этган.

Ўзбекистонлик шахматчи 2026 йилда турнирлар орқали қарийб 590 минг доллар ишлаб топди. У дунёдаги энг кўп мукофот пули топган шахматчилар рейтингида учинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров 2026 йил якунларига кўра, шахмат оламида турнир мукофотлари орқали энг кўп даромад топган спортчиларнинг кучли учлигига кирди. ChessBase Nepal нашри World Chess ташкилоти эълон қилган янгиланган рейтингга таяниб, ўзбек шахматчисининг йиллик даромади 589 061 долларга етганини маълум қилди.

Синдаров дунё рейтингида 3-ўринда.

Жавоҳир Синдаров 589 минг доллардан зиёд даромад қилди

World Chess ташкилоти маълумотларига кўра, Жавоҳир Синдаров 2026 йил давомида турнирларда қатнашиб, жами 589 061 доллар мукофот пули ишлаб топган. Бу натижа уни дунёнинг энг кўп турнир даромадига эга шахматчилари орасида учинчи поғонага олиб чиқди.

Ўзбекистон вакилидан юқорида фақат икки нафар шахматчи — Ҳиндистон гроссмейстери Рамешбабу Прагнанандха ва америкалик Фабиано Каруана жойлашган.

Прагнанандха ва Каруана — рейтингнинг биринчи икки поғонасида

Рейтингнинг биринчи ўрнини 21 ёшли ҳиндистонлик гроссмейстер Рамешбабу Прагнанандха эгаллади. У 2026 йилда 13 та мусобақада иштирок этиб, жами 666 229 доллар мукофот пулига эга бўлган.

Унинг йил давомидаги энг йирик мукофоти август ойида Grand Chess Tour финалида қўлга киритилган 200 минг доллар бўлди. Ҳиндистонлик шахматчи ҳал қилувчи баҳсда америкалик Фабиано Каруанани мағлуб этиб, турнир ғолибига айланган.

Иккинчи ўринда эса Фабиано Каруана қайд этилган. Америкалик гроссмейстер 19 та мусобақада қатнашиб, 664 326 доллар ишлаб топган.

Карлсен ва Уэсли Со ҳам кучли бешликда

Энг кўп турнир мукофотига эга шахматчиларнинг кучли бешлигига норвегиялик Магнус Карлсен ва америкалик Уэсли Со ҳам кирган.

2026 йилда турнир мукофотлари орқали энг кўп даромад топган шахматчилар:

  • 1-ўрин — Рамешбабу Прагнанандха: 666 229 доллар;

  • 2-ўрин — Фабиано Каруана: 664 326 доллар;

  • 3-ўрин — Жавоҳир Синдаров: 589 061 доллар;

  • 4-ўрин — Магнус Карлсен: 555 959 доллар;

  • 5-ўрин — Уэсли Со: 494 257 доллар.

2,5 миллион долларлик баҳс рейтингни ўзгартириши мумкин

Бироқ йил якунига қадар рейтингдаги вазият яна ўзгариши эҳтимоли бор. Амалдаги жаҳон чемпиони Доммаражу Гукеш ва Жавоҳир Синдаров ўртасидаги жаҳон чемпионлиги учун баҳснинг мукофот жамғармаси 2,5 миллион долларни ташкил этади.

Ушбу йирик мукофот жамғармаси натижаларга қараб шахматчиларнинг йиллик даромадлар рейтингида жиддий ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин.

Жавоҳир Синдаровнинг 2026 йилдаги натижаси ўзбек шахматининг халқаро майдондаги нуфузи ва шахматчиларнинг юқори даражадаги турнирлардаги муваффақиятини яна бир бор намоён этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?