Sink моддаси тиббиётда “гўзаллик минерали” деб юритилади. Чунки айнан ушбу модда аёлларнинг териси, сочи, тирноқлари ва либидоси учун жавобгар ҳисобланади.
Sink иммунитет, репродуктив тизим, мия фаолияти ва организмнинг яра битиши жараёнларида фаол қатнашади. У танадаги энергия, кайфият ва тўлиқ ишлашга таъсир кўрсатади.
Олимлар синкни темирдан кейин иккинчи энг муҳим элемент деб ҳисоблайди. Унинг танқислиги хотира сусайиши, чарчоқ, терининг қуриши ва соч тўкилишига олиб келади.
Соғлом аёл организмида камида 9 грамм синк бўлиши керак. Ҳомиладор ёки ҳомиладорликни режалаштираётган аёллар учун эса бу кўрсаткич 11 граммдан кам бўлмаслиги лозим.
Sink етишмовчилигининг асосий сабаби — нотўғри овқатланиш. Айниқса, гўшт истеъмол қилмайдиган аёллар бу муаммо билан тез-тез тўқнаш келади.
Ҳомиладорликда sink миқдори онага ҳам, ривожланаётган ҳомилага ҳам керак бўлади. Бу суяк, мушак ва иммун тизими шаклланиши учун зарурдир.
Шифокорлар кунлик парҳезга камида 40 грамм гўшт ёки бошқа оқсил манбасини киритишни тавсия этадилар. Sink, шунингдек, балиқ, тухум, ёнғоқ ва кўкатларда ҳам мавжуд.
Стресс, руҳий чарчоқ синк танқислигига олиб келади. Шунинг учун овқатланиш билан бир қаторда ҳиссий барқарорликка ҳам аҳамият қаратиш керак.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!