Сен бир дарахт, мен бир дарахт… Бирини танланг ва ўзингиз хақингизда кўпроқ маълумотга эга бўлинг


Расмдаги ўзингизга ёққан дарахтлардан бири танланг ва ўзингиз ҳақингизда кўпроқ билиб олинг.
1. Бу дарахтни айни дам турмушини яхшилашга ҳаракат қилаётган инсонлар танлашади. Уларнинг ҳаётдаги шиори «бахт қаердадир бор, аммо у ерда мен йўқман, демак мен ўша ерни топишим керак». Бундай инсонларнинг асосий сифатлари улар мард, қизиқувчан, ва янгиликка интилувчанлигидадир. Улар ўзгаришларни интизорлик билан кутишади. Янги билим ва таассуротларни бутун вужуди билан қабул қилишади. Одатда бу тоифа инсонлар ҳаётларида бирор ўзгариш содир бўлиши билан бошқа дарахтни танлашади.
2. Сабрли, бир сўзли ва ажабланарли даражада серҳафсала инсонлар бу дарахтни танлайдилар. Улар мақсад қўйишдими, албатта унга қадамма-қадам, секин-асталик билан эришадилар, уларнинг йўлига хеч ким ғов бўла олмайди. Ўз соҳаларида улар хақиқий проффессионалдир. Гапираётганларида ҳам, кулганларида ҳам, хафа бўлганларида ҳам юз ифодалари ўзгармайди. Уларнинг фикрича, режага асосланиб иш кўрилсагина, омадга эришиш мумкин. Ўзгаришларни унчалик ҳам хуш кўришмайди.
3. Бу ижодкор ва оригинал инсонлар танлаган дарахт. Уларда янги ғоялар ғиж-ғиж, улар доим ниманидир ўгартиришни , кашф қилишни истайдилар. Жуда ёқимли инсонлар. Кийим танлаш бўйича ҳам ўзига хос услуби бор. Уларни қуюшқондан чиқариш жуда осон, кайфиятлари биржадаги нарх-наводан ҳам тез ўзгаради. Бу ёрқин инсонлар истасангиз ҳам, истамасангиз ҳам ўз ғоялари билан бўлишаверишади.
4. Қишин-ёзин бир хил кийимда. Ҳаво қандай бўлишига қарамай кунни доимо хуш кайфиятда кутиб олишади. Улар чарчоқ нималигини билмас, хақиқатгўйдирлар. Ўзлари нима хохлаётганини ва бунга қандай эришишни жуда яхши билишади. Уларнинг наздида оламда икки ҳил муносабат ҳукм суради: нотўғри ва шахсий фикрлар. Бундай инсонлар жуда кучли шахс ва хавфли рақибдирлар. Уларда ёшликлариданоқ рақобатчилик шаклланган.
5. Улардек раҳмдил ва сахий инсонлар бу дунёда кам. Осонлик билан ўзларини қийналаётган киши ўрнига қўйиб, улар билан бирга сиқиладилар, йиғлайдилар, куйиб-пишадилар. Бундай инсонлар фақат атрофдаги одамлар бахтли бўлсагина ўзларини хотиржам сезишади. Улар учун хақиқат эмас, тинчлик муҳим. 99% ҳолатларда биринчи қадамни ўзлари қўйиб, ярашиб олишади.































Изоҳлар 0
…