Алоэ вера қадимдан шифобахш хусусиятлари билан машҳур. Бугунги кунда унинг асосида тайёрланган совунлар ҳам кенг қўлланилади. Қуйида алоэли совуннинг инсон териси учун асосий фойдалари келтирилган:
1. Алоэ вера таркибидаги табиий гель терига чуқур сингиб, уни қуруқликдан ҳимоя қилади ва ёрқинлик бахш этади.
2. Алоэ яллиғланишга қарши таъсирга эга. Шу боис ёниб қолиш, қизариш ёки тошма каби ҳолатларда терини тинчлантиради.
3. Алоэли совун теридаги ифлосланиш ва ортиқча ёғни юмшоқ тарзда тозалайди, шу билан бирга антибактериал таъсир кўрсатади.
4. Алоэ витамин ва антиоксидантларга бой. Улар тери ҳужайраларини тиклашга ёрдам бериб, терини таранг ва соғлом кўринишда сақлайди.
5. Қуруқ, ёғли ёки сезгир терига эгалигингиздан қатъи назар, алоэли совун барча турдаги тери учун мулойим ва фойдали ҳисобланади.
6. Юздаги ҳузнбузарларни кетказади.
7. Юзни оқартиради.
8. Алоэ теридаги аксар муаммоларни даволайди.