Жаҳон тожи сари илк юриш! Жавоҳир Синдаров оқ доналарда Гукешга қарши майдонга тушади

24 ноябрь куни шахмат оламидаги энг катта воқеалардан бири — жаҳон чемпионлиги учун ҳал қилувчи баҳс бошланади!
Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу билан шахмат тахтаси қаршисида куч синашади.
Биринчи партияда Жавоҳир Синдаров оқ доналарда ўйнайди. Демак, баҳсни биринчи юриш билан айнан юртдошимиз бошлаб беради.
Бу тарихий учрашувнинг яна бир ўзига хос жиҳати бор: ҳар икки шахматчи ҳам 20 ёшда. Шу боис мазкур баҳс жаҳон чемпионлиги тарихидаги энг ёш тўқнашувлардан бири бўлиши кутилмоқда.
140 йиллик жаҳон чемпионати тарихида Ўзбекистондан илк бор жаҳон тожини қўлга киритган шахматчи етишиб чиқиши мумкин!
Сизнингча, ким ғолиб бўлади — Жавоҳир Синдаровми ёки Гукеш?
Изоҳларда ўз тахминингизни ёзиб қолдиринг ва юртдошимизга омад тиланг!
Жаҳон тожи учун курашга саноқли соатлар қолди!
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

































Изоҳлар0
…