Гукеш Синдаров билан баҳс олдидан нима деди? Жавоб шахмат мухлислари диққатини тортди

2 дақиқа ўқиш2
Гукеш Синдаров билан баҳс олдидан нима деди? Жавоб шахмат мухлислари диққатини тортди

Амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу Женевадаги матбуот анжуманида ўз мақсадини очиқ билдирди. Ҳиндистонлик гроссмейстер жаҳон чемпионлиги унвонини ҳимоя қилиш учун эмас, уни яна бир бор қўлга киритиш учун келганини айтди. Энди унинг йўлида Ўзбекистоннинг ёш юлдузи Жавоҳир Синдаров турибди.

Гукеш чемпионлик тожини Ҳиндистонга олиб кетмоқчи

Женевадаги БМТ Миллатлар саройида 2026 йилги жаҳон чемпионлиги учун Жавоҳир Синдаров ва Гукеш Доммараджу ўртасидаги баҳс олдидан расмий матбуот анжумани ўтказилди.

Унда амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик гроссмейстер Гукеш журналистлар саволларига жавоб берди. Унинг билдиришича, асосий мақсади чемпионлик унвонини сақлаб қолиш билан чекланмайди. Гукеш жаҳон чемпиони сифатидаги мақомини яна бир бор исботлаш ва чемпионлик тожини Ҳиндистонга олиб кетишни истайди.

Журналистлардан бири унвонни ҳимоя қилиш уни илк бор қўлга киритишдан қийинроқми, деб сўради. Ҳиндистонлик шахматчи эса бу саволга қисқа, аммо қатъий жавоб қайтарди.

«Мен бу ерга бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ. Мен унвонни қайтадан қўлга киритиш учун шу ердаман», — деди Гукеш.

Синдаровни амалдаги жаҳон чемпионига қарши оғир синов кутмоқда

Гукешнинг ушбу баёноти унинг Женевадаги мақсади қанчалик жиддий эканини кўрсатади. Бироқ амалдаги чемпионнинг режаларини амалга ошириши учун Жавоҳир Синдаров тўсиғидан ўтиши керак бўлади.

Ўзбекистонлик гроссмейстер номзодлар турниридаги муваффақиятли иштироки орқали жаҳон чемпионлиги учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Энди у шахмат оламининг энг катта соврини учун амалдаги чемпион билан беллашади.

Синдаров аввалроқ имкониятларни 50:50 деб баҳолаган эди. Унинг фикрича, 14 партиядан иборат узоқ ва мураккаб баҳсда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин.

Жаҳон чемпионлиги учун баҳс қачон бошланади?

Жавоҳир Синдаров ва Гукеш Доммараджу ўртасидаги жаҳон чемпионлиги учун баҳс 24 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Кураш Швейцариянинг Женева шаҳри яқинидаги Колиньи ҳудудида, Fondation Martin Bodmer музейида ўтказилади. Шахматчилар классик форматда 14 партияда куч синашади.

Асосий партиялардан кейин ҳисоб тенг бўлиб қолса, 12 декабрь куни тай-брей ўйинлари ташкил этилади. Охирги классик партия эса 11 декабрь кунига белгиланган.

Энди шахмат мухлисларини битта катта савол қизиқтирмоқда: Гукеш чемпионлик тожини Ҳиндистонга олиб кетадими ёки Жавоҳир Синдаров Ўзбекистон шахмати тарихида янги саҳифа очадими?

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?