date

Узоқ умр кўришга ташкилотчилик ва фаолликнинг ажойиб таъсири...

Узоқ умр кўришга ташкилотчилик ва фаолликнинг ажойиб таъсири...

Психологияга оид тадқиқотлар (Journal of Psychosomatic Research) журналида Эдинбург университети томонидан ўтказилган тадқиқот чоп этилди. Тадқиқот 6 йилдан 28 йилгача бўлган кузатув даврида 22 000 дан ортиқ иштирокчиларнинг маълумотларини таҳлил қилишни ўз ичига олади. Натижалар шахсий хусусиятлар ва узоқ умр кўриш ўртасида ишончли боғлиқликни кўрсатди. Яъни, ташкилотчилик, фаоллик ва бошқаларга ёрдам беришга тайёрлик умр кўриш давомийлигини ошириши мумкин.

Тадқиқотчилар кундалик тартибга риоя қилган, олдига аниқ мақсадлар қўйган, вақтини самарали бошқарадиган одамларнинг соғлиғи яхшиланишини ва узоқ умр кўришини таъкидладилар. Хушчақчақлик, масъулият, меҳнатсеварлик, эҳтиёткорлик ва ёрдам беришга тайёрлик каби шахсий хусусиятлар ўлим хавфини камайтириш билан боғлиқ экан.

Дарҳақиқат, тадқиқот даврида ташкилотчи ва фаол бўлган иштирокчиларда ўлим хавфи 21% кам бўлган. Кайфиятсиз, хавотирда юрадиган ёки тез хафа бўлган одамлар қисқароқ умр кўришган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, салбий ҳиссий хусусиятлар руҳий ва жисмоний саломатликка зарарли стресс реакцияларининг ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин.

Тадқиқот гуруҳи ташкилотчиликнинг афзалликлари соғлом турмуш тарзи билан боғлиқ деб ҳисоблайди. Кунлик режа тузган одамлар кўпроқ машқ қиладилар, соғлом овқатланишади ва мунтазам тиббий кўрикдан ўтишади — буларнинг барчаси узоқ муддатли натижаларни яхшилашга ёрдам беради.

Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, атрофдагилар билан ижобий ижтимоий алоқаларни ўрнатиш ҳаётингизга муҳим йиллар қўшиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Узоқ умр кўришга ташкилотчилик ва фаолликнинг ажойиб таъсири...