date 23:44 / 27.12.2016
views 7 532

Оёқ кийим сирпанмаслиги учун нима қилиш керак?

Оёқ кийим сирпанмаслиги учун нима қилиш керак?

Қиш фаслида кўпчилик сирпанчиқлик муаммоси билан тўқнашади. Қишки оёқ кийимларининг сирпанмаслигига ёрдам берувчи бир неча усуллар бор.

Елим

Сув ўтказмайдиган жилвирли қоғоздан керакли ўлчамда қирқиб олинг. Тагчарм ва пошна юзасига «Момент» елимидан суринг ва устидан жилвирли қоғозни ёпиштиринг. Бу усулни ҳар ҳафта такрорлаб туринг, чунки елим бора-бора уқаланиб кетади.

Лейкопластирь

Матоли пластирь ўрамидан керакли ўлчамларда кесиб олиб тоза ва қуруқ тагчарм устига бир-бири билан кесиштирган ҳолда ёпиштирасиз. Бу усул 2—3 кунга бардош бера олади.

Картошка

Этиклар сирпанмаслиги учун ҳар куни кўчага чиқишдан олдин уларнинг тагчармига крахмал эритмасини ёки хом картошкани ишқалаб сурканг.

Манба: Daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали

Кўп ўқилган Фойдали янгиликлари