Актриса Сабина Содиқова яна бир ёшни қарши олмоқда: туғилган куни қандай бошланди?

Актриса Сабина Содиқова яна бир ёшни қарши олмоқда. У бугун туғилган кунини нишонлаётганини Instagram саҳифасига жойлаган видеоси орқали маълум қилди.
Видеода актрисанинг энг яқин дугонаси уни табриклаш учун кутилмаган совға тайёрлагани акс этган. Дугонаси Сабинани соат 00:00 да ташқарига чиқишга таклиф қилади. Актриса эса дугонаси чақирганини айтиб, уйи олдига тушади.
Уни бу ерда гул ва шамлар ёқилган туғилган кун торти билан кутиб олади. Дугонасини кўрган Сабина қувончини яшира олмайди. У тортдаги шамларни ният қилиб ўчиради ва дугонасига ёқимли сюрприз учун миннатдорлик билдиради.
Актрисанинг видеоси кузатувчилар эътиборидан четда қолмади. Изоҳларда мухлислари Сабина Содиқовани туғилган куни билан табриклаб, унга самимий тилакларини йўллашмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…