Хонанда Алишер Файзнинг янги “Хотиним бор” номли қўшиғи мухлислар эътиборида! (видео)

Хонанда Алишер Файз мухлисларига янги таронасини ҳавола этди. Санъаткор «Ухламайсизми» кўрсатувида «Хотиним бор» деб номланган қўшиғини ижро этиб, томошабинлар эътиборини тортди.
Ҳазиломуз руҳда яратилган ушбу тарона тингловчиларга кўтаринки кайфият улашди. Қўшиқнинг номи ва мазмуни ҳам ўзига хос бўлиб, унда кундалик ҳаётда учрайдиган оилавий муносабатларга юмор орқали ёндашилган.
Ижро намойиш этилганидан сўнг ижтимоий тармоқларда ҳам қўшиқ муҳокама қилина бошлади. Алишер Файзнинг мухлислари янги таронага илиқ муносабат билдириб, унинг тўлиқ версиясини тинглаш истагини билдиришмоқда.
Ҳозирча «Хотиним бор» қўшиғи учун суратга олинган видеоклип тақдим этилгани йўқ. Шу боис мухлислар нафақат таронанинг клипи, балки унда қандай образлар ва қизиқарли саҳналар акс этишини ҳам қизиқиш билан кутишмоқда.
Айрим мухлислар изоҳларда хонандадан клипни имкон қадар тезроқ чиқаришни сўрашган. Эндиликда Алишер Файз ушбу қўшиқ учун видеоклип тайёрлайдими ёки йўқми, бу ҳозирча номаълум.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…