23:34 / 30.12.2016
20 721

Янги йил учун романтик совғалар

Янги йил учун романтик совғалар

Янги йил киришига ҳам саноқли кунлар қолди, агар яқинларингиз учун совға олишга улгурмаган бўлсангиз – шошилинг! Биз энг романтик ва таъсирли совғалар рўйхатини сизнинг эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.

Ўз қўлларингиз билан қилинган совға

Бу сизнинг хаёлий орзуингизга боғлиқ. Агар бирорта егулик тайёрламоқчи бўлсангиз, қўрқмасдан юрак шаклидаги занжабилли печеньени танласангиз ҳам бўлади.

Учрашувга ўзига хос равишда таклиф

Ўзгача усулда учрашувга таклиф қилинг. Шундай жумбоқлар ўйлаб топингки, бу жумбоқларни топиш орқали учрашув жойини аниқлаш мумкин бўлсин ёки учрашув жойи кўрсатилган харитали откритка юборинг.

Бошқача тақинчоқлар

Ўзига хослиги билан диққатни жалб этувчи тақинчоқ танланг. Масалан, ичига исмларингиз бош ҳарфлари ёки танишган вақтингиз ўйиб ёзилган бир жуфт узук буюртма қилишингиз мумкин.

Арча безаклари

Арчани биргаликда безатсангиз ҳам вақтингиз ёқимли ўтади. Арчани безатишдан олдин чиройли ўйинчоқларни ғамлаб қўйинг. Винтаж услубидаги ўйинчоқ шарчалар сотиб олсангиз ҳам бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Янги йил учун романтик совғалар