Ҳомиладорлик пайтида ҳам қулай, ҳам иссиқ ва ҳам урф бўлган кийимларни танлаш жуда қийин. Яхшиси, мақоламизни диққат билан ўқиб чиқинг ва ўзингизга энг маъқул бўлган вариантни танланг.
Пончо ва накидкалар
Пончо ва накидкаларни ҳомиладор аёллар орзусидаги кийимлар дейиш ҳам мумкин. Улар ҳам қулай, ҳам оммабоп ва энг асосийси ҳолатингизни яшириб, қоматингизни хушбичим кўрсатади.
Пальто
Совуқ пайтда кийиладиган устки кийимларнинг кенгроқ бичимдагиларини танлаганингиз маъқул. Бу ҳомиладорликнинг кейинги даврларида ҳам бемалол ҳаракатланишга ёрдам беради.
Пар куртка (пуховик)
Агар сизга спорт услуби маъқул бўлса, ҳомиладорлик вақтида ҳам бундай кийиниш жуда қулай. Бугунги кунда айниқса пуховиклар урф бўлган. Ҳажми катта ва иссиқ пуховикларда ҳаттоки ҳолатингиз билинмаслиги ҳам мумкин.
Парка
Парка – енгил ва иссиқ мўйнали матодан кенг қилиб тикилган устки кийим сифатида ҳар доим айниқса, ҳомиладорлик даври учун энг яхши вариант ҳисобланади. Паркаларни ҳомиладор бўлмаган пайтларда ҳам бемалол кийиш мумкин, чунки кенг бичимдаги кийимлар узоқ вақтгача урфдан чиқмайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди