Кундузги ва оқшом макияжини лаб бўёғисиз тасаввур қилиш қийин. Ана шу оддий пардоз буюми аёл кишининг ташқи кўринишини ҳайратланарли даражада ўзгартиришга қодир.
Лаб бўёқларидан баъзилари лабларингизни совуқ ва шамолдан ҳимоя қилса, бошқалари ундаги ёриқларни бартараф этади, яна бири эса кун давомида ўз рангини сақлайди.
Лаб бўёғи турлари
Намлантирувчи лаб бўёғи лабларни юмшатиб, уларни пўст ташлаш ва қуёш нурларидан ҳимоя қилади. Уларнинг таркибида кўплаб фойдали ёғлар (авокадо, канакунжут мойи) бор. Баҳор ва ёз фаслларида улардан фойдаланиш зарурати юзага келади. Бироқ бундай лаб бўёғи узоқ сақланмайди.
Озиқлантирувчи лаб бўёғи қишда лабларимизга ёрдамга келади. Улар таркибидаги мум, ўсимлик экстрактлари, ёғлар ва антиоксидантлар лабларни совуқ ва шамолдан ҳимоя қилиб, ёриқлар пайдо бўлишининг олдини олади.
Гигиеник лаб бўёғи фақат ўсимликлардан олинган ранглардан иборат ёки рангсиз бўлади. Улар таркибида одатда шамоллашга қарши, қуёшдан ҳимояловчи моддалар, шунингдек витаминлар мавжуд бўлади. Куз ва қиш улардан фойдаланиш учун энг яхши мавсумдир.
Ранги узоқ вақт сақланувчи лаб бўёқлари 8—12 соат давомида, ҳатто овқат тановул қилгандан кейин ёки ювингандан кейин ҳам ўз рангини сақлайди. Бироқ улар лабларни қуритиб юборишини ёддан чиқарманг.
Текстура
Ялтироқ лаб бўёғи лабларга жилва ва енгил ранг беради. Бундай пардоз воситаси лабларни каттароқ кўрсатиш имконини беради.
Жилосиз лаб бўёқлари кўпроқ сақланади. Улар лаб юзасига урғу берганлиги учун улардан фақат соғлом ва парвариш қилинган лаблар соҳибалари фойдаланиши мумкин.
Ранг
Лаб бўёғи рангини кўз ва сочларингиз рангидан келиб чиқиб танлашни тавсия қиламиз.
– Жигар ранг кўз соҳибаларига оч жигар ранг ёки жигар ранг лаб бўёғи мос келади.
– Кулранг кўз соҳибаларига эса олхўри рангидаги лаб бўёқларини синаб кўришни тавсия этамиз.
– Кўзлари мовий ёки яшил рангда бўлган аёллар иккиланмасдан ёрқин рангларни танлаши мумкин. Шунингдек, уларга пушти рангдаги лаб бўёғи ҳам ярашади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди