Номсиз бармоғингиз сиз ҳақингизда неларни сўзлайди?

  • 20-01-2017, 21:59
  • 3 901
  • Ҳаёт тарзи
  • Номсиз бармоғингиз сиз ҳақингизда неларни сўзлайди?

    Дунёда қанча инсон бўлса, шунча бармоқ изи мавжуд, ҳатто бармоқлари ҳам турлича. Бироқ уларни уч турга бўлиш мумкин:

    1) Кўрсатгич бармоғи, номсиз бармоғидан қисқа бўлган

    2) Кўрсатгич бармоғи номсиз бармоқдан узун бўлган

    3) Кўрсатгич ва номсиз бармоқларининг узунлиги тенг бўлган.

    Суратга қаранг ва номсиз бармоғингиз қайси турга таллуқли эканини аниқлаб олинг! Биз эса сизнинг феъл — атворингиз ҳақида қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз!

    А — Мафтункор ва қатъий

    Агар сизнинг номсиз бармоғингиз кўрсатгич бармоғингиздан узун бўлса, сиз — мафтункорсиз! Яна сиз энг қийин муоммони ҳам осонлик билан ҳал эта оласиз. Сиз жаҳл қилишингиз мумкин, лекин ундан ҳам кўпроқ сиқиласиз. Биз сизга ҳамма нарсани ҳам юрагингизга яқин олмасликни тавсия қиламиз.

    Б — Мустақил ва ақлли

    Агар номсиз бармоғингиз кўрсатгич бармоғингиздан калтароқ бўлса, сиз ҳар доим нима хоҳлаётганингизни ва унга қандай эришишни ҳам биласиз. Ҳамма нарсани ўзингиз қилишни истайсиз, бу бошқалар ишидан қониқмаслик эмас, бу ишдан завқ олишингиздадир.

    C — мулойим ва чиқишимли


    Агар сизнинг номсиз ва кўрсатгич бармоқларингиз узунлиги тенг бўлса, сиз тинчликни ва сокин ҳаётни ёқтирасиз. Конфликт ва тортишувлар сиз учун эмас. Сиз чиқишувчансиз, атрофдагиларга қилаётган муомалангиз уларни жуда қувонтиради ва ҳаётга меҳр кўзи билан қарашга ундайди.

    » » Номсиз бармоғингиз сиз ҳақингизда неларни сўзлайди?