18:13 / 28.01.2017
12 405

Қатронли совуннинг соч ва терига ажойиб таъсири

Қатронли совуннинг соч ва терига ажойиб таъсири

Қатронли совун таркибининг 10 фоизини қайин дарахтидан олинган қатрон ташкил этади. Айни шу қатрон туфайли бу совун – «гўзаллик совуни» деган номга сазовор бўлган, деб ёзади «Дарё» нашри.

Қатронли совун юз терисини тозалашда ва яллиғланишни қуритишда ишлатилади. У юз терисидаги ҳуснбузарларга қарши курашишда, дезинфекция қилишда ва тери яллиғланишига тез барҳам беришда тенги йўқ восита ҳисобланади.

Қатронли совундан мунтазам равишда фойдаланиш натижасида юз териси қуруқ бўлиб ва тортишиб қолгандек сезилиши мумкин. Бу муаммони ювингандан сўнг намловчи крем суриш орқали бартараф этсангиз бўлади.

Совун билан ювинишда илиқ сувдан, чайқашда эса совуқ сувдан фойдаланиш тавсия қилинади.

Қатронли совун нимжон ва шикастланган сочлар учун жуда фойдали. 1 ҳафтада 1-2 марта шампунь ўрнида ишлатиш – соч тўкилишининг олдини олишга ва соч илдизини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, бу совун қазғоққа қарши курашишда ҳам фойдали восита ҳисобланади.

Қатронли совуннинг фақат бир хусусияти сизга ёқмаслиги мумкин. Бу – унинг ҳиди. Бу муаммони 1—2 томчи эфир ёғи қўшилган чайқайдиган бальзамдан фойдаланиш йўли билан бартараф этса ҳам бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қатронли совуннинг соч ва терига ажойиб таъсири