17:25 / 05.02.2017
11 882

Ақл билан тежамкорлик қиламиз

Ақл билан тежамкорлик қиламиз

Тежаш учун керакли нарса ёки янги буюмдан воз кечиш шарт эмас. Фойдали одатларга ўрганишнинг ўзи етарли – камроқ сарфлай бошлаганингиз дарров сезилади.

Фойдали одамлар

Дўстларингиз ёки яқинларингиз сартарош, косметолог ёки стоматолог бўлса, бундай соҳалар учун кетадиган харажатларни анча тежаш мумкин. Табиийки, сиз ҳам ўз навбатида вақти келганда уларга албатта ёрдам кўрсатасиз.

Пиёда юриш

Транспорт хизматидан воз кечиб пиёда юриш – ҳам соғлиқ учун фойдали, ҳам йўл харажатини тежашнинг ажойиб усули.

Яшаш жойини биргаликда ижарага олиш

Агар сиз яшаш учун квартирани ижарага олмоқчи бўлсангиз, бирор киши билан биргаликда олганингиз маъқулроқ. Бу сизга яшаш харажатларини икки баравар камайтиришга ёрдам беради. Энг асосийси бир жойда бирга яшаш қийин бўлмайдиган қўшнини тўғри танлашдир.

Сотиб олишга тўғри ёндашиш

Сотиб олишдан олдин, сизга бу жуда қиммат ва бренд бўлган буюм қанчалик муҳимлиги тўғрисида яхшилаб ўйлаб кўринг. Агар сиз учун унча аҳамиятли бўлмаса, бренд кийимлар учун бекорга маблағ сарфлаш ярамайди. Чунки ҳар мавсумнинг охирида бундай кийимлар нархи 2 баравар арзонлашиши мумкин. Шунингдек, кўплаб маркадаги сифатли кийимларни арзонроқ нархда ҳам харид қилса бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ақл билан тежамкорлик қиламиз