07:51 / 07.02.2017
7 545

Кийимларга янги ҳаёт бағишлашнинг 5 та усули

Кийимларга янги ҳаёт бағишлашнинг 5 та усули

Кўпчилигимиз севимли кийим ёки пойабзалимиз яроқсиз ҳолга келиб қолса ҳам ташлаб юборгимиз келмайди. Уларнинг гардеробдаги ўрнини баъзан бошқа кийим боса олмайди. Ана шундай ҳолатларда қуйида келтирилган кичик ҳийлаларни қўллаган ҳолда, уларга янги ҳаёт бағишлашга уриниб кўринг.

Тер ҳиди уриб қолган кийим

Кийимнинг қўлтиқ остидаги ёқимсиз ҳид ва доғлардан қутулиш учун уни совуқ ёки илиқ сувга солиб қўйинг. Алоҳида идишда сув ва содани 1:3 нисбатда аралаштиринг. Улар сувда тўлиқ эриб, паста кўринишига киргунча қориштиринг.

Ҳосил бўлган пастани доғ устига қалин қилиб суринг. Уни тиш чёткаси ёрдамида кийимга яхшилаб ишқанг. Пастани кийимда бир соат, кучли ифлосланган кийимда эса кечаси билан қолдиринг.

Шундан сўнг мато учун қўллаш мумкин бўлган энг юқори ҳароратда ювинг. Агар зарурат бўлса юқоридаги усулни такрор қўлланг.

Тонал воситаси изи

Илиқ сув ва идиш ювиш воситасини аралаштиринг. Латтани у билан ҳўллаб, сувини бироз сиқиб, доғни артиб олинг.

Тишлашиб қолган занжирсимон ёпқич

Занжирсимон ёпқичга графит суриб қўйинг. Ёпқични тўлиқ ёки муаммоли қисмини қалам билан штрихлаб чиқинг. Шундан сўнг ёпқич сургичини силлиқ ўтгунга қадар тишлари бўйлаб юқори-пастга силжитинг.

Кийим устидаги «юмалоқчалар»

Бу сафар сизга устаранинг тиғи ёрдамга келади. Матони таранг тутган ҳолда устара тиғини кичик бурчак остида мато устидан енгил юритинг. Кийимга зарар етказмаслик учун эҳтиёт бўлинг.

Манба: Дарё.уз

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кийимларга янги ҳаёт бағишлашнинг 5 та усули