18:32 / 10.02.2017
14 108

Уй шароитида қўл терисини парваришлаймиз

Уй шароитида қўл терисини парваришлаймиз

Уйда мавжуд бўлган воситалар ёрдамида қўл терисини парвариш қилиш йўлларини кўриб чиқамиз.

1. Қўлингизни илиқ сувда намловчи совун билан ювинг. Унча катта бўлмаган идишни илиқ сувга тўлдиринг, бир неча томчи зайтун ёғи қўшинг ва қўлингизни 5 дақиқа давомида идиш ичига қўйиб туринг.

2. 2 ош қошиқ шакар ёки тузга бир неча томчи зайтун ёғини аралаширинг ва 2 дақиқа давомида қўлларингизни бир-бирига ишқаланг.

3. Юмшоқ мочалкага бироз намловчи совун суринг ва қўлингизнинг ҳар иккала томонига айланма ҳаракатлар билан ишқаланг. Илиқ сувда ювинг.

4. Қўлингиз намлигини сақлаган ҳолда тоза сочиқ билан сал артинг.

5. Қўлингиз терисига лосьон суринг ва иссиқ ҳўл сочиқ билан ўраб қўйинг.

6. Атиргул суви билан енгил уқаланг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уй шароитида қўл терисини парваришлаймиз