07:42 / 15.02.2017
10 567

Профессионал маникюр усталаридан идеал маникюр сирлари

Профессионал маникюр усталаридан идеал маникюр сирлари

Сифатли маникюр учун бир қанча асбоблар: қисқич, пилка, апельсин таёқчалари ва бафик керак бўлади. Уларнинг барчаси ўткир ва стерилланган бўлиши лозим.

Маникюрни бошлашдан аввал тирноқлар учун шакл танлаб, пилка ёрдамида танланган узунлик ва шаклга киритамиз. Дизайн батартиб чиқиши учун тўғри пилка танлаш лозим. Ҳар куни фойдаланиш учун шиша, шунингдек, керамик асбоблар мос келади.

Пилкани фақат бир йўналишда, бурчакдан марказга қараб ишлатиш керак. Бунда тирноқларингиз қуруқ бўлиши зарур, акс ҳолда уларга зарар етказишингиз мумкин.

Шакл берилгандан сўнг қўлларни буғда юмшатиш учун (5—7 дақиқа) сув ва бир томчи суюқ совун ёки ёғ солинган идишни тайёрлаймиз. Шундан сўнг апельсин таёқчалари ёрдамида кутикулаларни суриб, уларни қисқич ёрдамида олиб ташлаймиз. Кутикулалар секинроқ ўсиши учун маникюрдан сўнг уларни дарҳол намлантиришни унутманг.

Тирноқларни бўяшдан олдин улар қуруқ ва силлиқланганлигига эътибор қаратинг. Профессионаллар уларни махсус восита ёки лак ўчирадиган суюқлик ёрдамида ёғсизлантиришни ҳам тавсия қилади. Шундан сўнг тирноқларга лакнинг биринчи қатламини сурамиз. Беш дақиқадан сўнг иккинчи қаватни суриш мумкин.

Лакларни қоронғи ва салқин жойда сақлаш тавсия этилади, шунингдек, унинг қопқоғи зич ёпилгандагина кўпроқ хизмат қилади.

Манба: Дарё.уз

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Профессионал маникюр усталаридан идеал маникюр сирлари