07:25 / 18.02.2017
7 189

Ноутбук танлашда кўп йўл қўйиладиган хатолар

Ноутбук танлашда кўп йўл қўйиладиган хатолар

Дарё нашри ноутбук танлашда қилинадиган хатолар ва бунга йўл қўймаслик чоралари тўғрисида мақола ёзди.

Аккумуляторда ишлаш вақти тўғрисида айтилганларга ишониш

Мустақил ишлаш вақти тўғрисидаги рекламада айтилганларга ишониб ўтирмасдан, яхшиси, маълумотларни форумлардан қидириш ёки танишлардан суриштирган маъқул.

Унумдорлик тўғрисидаги гапларга ишониш

Ишлаб чиқарувчи компания маҳсулдор деб тез юкланадиган, тез жавоб берадиган ва GTA V ва Battlefield 1 каби замонавий ўйинларни бемалол ўйнай оладиган, ўйинлар учун мўлжалланган ноутбукларни назарда тутиб айтган бўлиши мумкин. Сотувчилар гапига ишонмасдан ишончли манбалар берган тавсифларга эътибор қаратинг.

Intel процессорининг фақат сериясига (i5, i7) қараш

Ҳар бир процессор аниқ моделини кўрсатувчи келиб чиқиши ва индексидан иборат ўзининг кодланган номига эга бўлади. Лекин, ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпинча келиб чиқиш коди кўрсатилади холос. Шунинг учун сиз биринчи навбатда қандай ва нимага мўлжалланган ноутбук олмоқчи эканлигингизни аниқлаб олишингиз лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ноутбук танлашда кўп йўл қўйиладиган хатолар