Югуриш ҳақиқатан ҳам фойдалими?

Югуриш ҳақиқатан ҳам фойдалими?
Югуриш ҳақиқатан ҳам фойдалими?

«Эрталаб югуришни бошласанг, соғлиғинг яхшиланади!» – деб таъкидлайди соғлом яшаш тарзи тарафдорлари. Лекин югуриш шунчалик фойдалими? Дарё нашри бу саволга шубҳа билан ёндашишга ва бу ҳақдаги ҳар хил уйдирмаларни йўқотишга қарор қилди.

1-уйдирма: югуриш юракни мустаҳкамлайди

Аслида эса: юрак мускуллари – организмдаги энг чиниққан мускуллардан бири. Уни янада кўпроқ чиниқтиришнинг иложи йўқ.

2- уйдирма: югуриш юрак-томир касалликларининг олдини олади

Аслида эса: югуриш томирларни тоза сақлаш учун етарли бўлган миқдорда гормонлар ишлаб чиқаришни таъминлай олмайди ва бундан ташқари спорт залида тош кўтариш билан ҳам шуғулланиш зарур.

3-уйдирма: югуриш калорияни сарфлагани учун семиришдан сақлайди

Аслида эса: агар овқатланиш меъёрига ва режимига риоя қилинмаса югуришнинг ҳеч қандай фойдаси бўлмайди.

4-уйдирма: югуриш эндокрин тизими фаолиятини яхшилайди

Аслида эса: ҳақиқатан ҳам югуриш эндокрин тизимини яхшилайди. Лекин секин югуриш билан бундай натижага эришиш қийин.

Югуришнинг зарари

Югуриш оқибатида оёқ соҳасига оғирлик зарбаси келиб тушади ва болдир мускуллари азият чекади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар