date
views 9 739

Кўп ишлайдиганлар учун овқатланиш қоидалари

Кўп ишлайдиганлар учун овқатланиш қоидалари

Агар сиз эртадан кечгача ишда бўлсангиз, қандай қилиб тўғри овқатланиш мумкин? Мазали ва фойдали тушликни қаерда қилса бўлади?

Атрофни ўрганиш

Агар атрофингизда фақат «уй овқатлари» тайёрлайдиган ресторанлар ва фастфудлар жойлашган бўлса, қайғурманг, у ердан ҳам ейишга бирор овқат топиш мумкин.

Деярли уйдагидек

Агар сиз «уй овқатлари» тайёрлайдиган жойда тушлик қилишга қарор қилган бўлсангиз, витринадаги мўл-кўл таомлар кўринишига бардош бериш учун очликни енгишга ҳаракат қилинг.

Тушлик учун нимани танлаган маъқул?

Таом қанча оддий бўлса шунча маъқул бўлади. Газак сифатида мавсумий сабзавотлардан қилинган салат олсангиз бўлади.

Гарнир сифатида эса пиёзли гречка ёки карам олишингиз мумкин.

Гўштлардан духовкада пиширилган товуқ ёки буғда пиширилган курка олиш мумкин.

Агар яқин атрофда овқатланадиган жойлар бўлмаса, офисларга овқат етказиб бериш хизматидан фойдаланган маъқул. Ёки ҳеч бўлмаганда, тушликни уйдан олиб келиш ҳам мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Кўп ишлайдиганлар учун овқатланиш қоидалари