21:45 / 28.02.2017
13 383

Галстуклар қандай танланади ва нима билан тақилади?

Галстуклар қандай танланади ва нима билан тақилади?

Модада галстукнинг ташқи кўриниши доимий равишда ўзгариб туради, гоҳ ингичка, гоҳ кенг, гоҳ узун ва гоҳида калта кўринишда бўлади.

Галстук танлаш

Иш кийими учун яхшиси, галстукнинг сифатига эътибор қаратган ҳолда анъанавий ранг ва кўринишдаги галстукларни танлаган маъқулроқ.

Галстукларнинг мавсумийлиги

Қишки ва ёзги галстуклар матоларининг қалинлиги ва ранги билан фарқ қилади. Газлама қанча қалин ва иссиқ бўлса, бундай галстук енгил ёзлик костюмга шунча ярашмайди.

Галстуклардаги классик чизиқлар

Майда нўхат. Нўхат қанча майда ва оч рангли бўлса, галстук шунча расмийроқ кўринади.

Фуляр. Фуляр – бу майда, бир хил фонда мунтазам равишда такрорланиб турувчи геометрик чизиқлар. Бундай галстуклар расмий иш тадбирлари учун мос тушади.

Диагонал чизиқлар. Ҳамма тадбирлар учун тўғри келадиган классик безакли галстуклар.

Галстук тақиш қоидалари

Галстук кенглиги пиджак ёқасининг кенглигига қараб танланади.

Классик кийиниш услубида галстукнинг кенг учи камар занжиригача келиши ёки уни 1 см ёпиб туриши керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Галстуклар қандай танланади ва нима билан тақилади?