Кийим-кечаклар ичида ҳаммага мос тушадиган ва ҳар қандай вазиятда ҳам кийиш мумкин бўлган кийимлар мавжуд.
Аслини олганда, ҳақиқий тўғри бичимдаги жинсиларни сотиб олишга анчагина вақтингиз кетса ҳам, натижаси бунга мутлақо лойиқ. Тўғри бичим қоматингизни бирмунча узун ва нозик қилиб кўрсатади.
Классик шаклдаги лодочкалар ҳаммага мос келади. Энг муҳими — лодочканинг тумшуғи унчалик ўткир ёки узун бўлмаслиги, туфлининг ўлчами эса албатта ўзингизга лойиқ бўлиши шарт. Ўртача баландликдаги ёки пастроқ пошнада кун бўйи чарчоқ ҳис қилмасдан юришингиз мумкин.
Кроссовкалар аллақачон спорт кийимлари қаторидан кундалик услубга ўтишга улгурди. Ҳатто баъзилар уларни кеча либослари билан ҳам кийишмоқда.
1—2 жуфт универсал услубдаги кроссовкаларни танланг ва уларни хоҳлаган кийимларингиз билан кийишингиз мумкин.
Йўл-йўл чизиқли майкалар гардеробнинг универсал бўлакларидан бири эканлиги сизни ажаблантириши табиий. Йўл-йўл чизиқлари сизни тўла қилиб кўрсатишидан қўрқмасдан, пиджак тагидан бемалол кийсангиз бўлади.
Пиджаклар ҳам ҳар қандай қоматга мос тушади. Уни нозик ва ихчам қилиб кўрсатади. Айнан эркаклар услубидаги қора рангли эмас, балки юмшоқ ва очиқ рангли пиджакларни танлаганингиз маъқул.
Манба: Дарё “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
КХДР ўз аскарларини урушга юбориш эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
НАТО бош котиби Дональд Трамп билан учрашди
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётда барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди
Оқ уй Украинага Россия ҳудудига ATACMS ракеталарини қўллашга рухсат берганини тасдиқлади