11:34 / 10.03.2017
13 649

Ажинларга қарши курашамиз

Ажинларга қарши курашамиз

Мақолада ажинга қарши усулларнинг энг оддий ва осонларини келтириб ўтамиз.

Ажинга қарши массаж

Бундай массаж терини намлантириб, ундаги сув балансини тиклайди. Юз терисини кокос ёки бодом ёғи билан массаж қилишингиз мумкин. Кўз тагидаги ажинларни йўқотиш учун канакунжут мойи қўл келади.

Ажинга қарши ниқоб

Бундай ниқобни узумдан тайёрлаш мумкин. Бунинг учун узум этини яхшилаб эзиб, юзга 20 дақиқага суриш лозим. Пешонадаги ажинларга қарши эса банан пюресини ниқоб қилиб суриш яхши таъсир қилади.

Соғлом ҳаёт тарзи

Гўзаллигимиз кўп ҳолларда ҳаёт тарзимизга боғлиқ бўлади. Ҳорғинлик ёки аксинча, яхши кайфият биринчи навбатда юзимизда ўз ифодасини топади. Шу туфайли мутахассислар ёшга боғлиқ ажинларга қарши курашда энг осон ва табиий йўл — соғлом ҳаёт тарзини тавсия этади. Қуйида бундай турмуш тарзи олиб боришнинг олтин қоидаларини келтириб ўтамиз.
  1. Чекишни ташланг
    Тамаки тутуни терига салбий таъсир қилиб, унинг таркибидаги кислородни камайтиради, натижада ҳужайралар янгиланиши жараёни секинлашади.

  2. Терини қуёшдан ҳимоя қилинг
    Қуёшли ҳавога чиқишдан аввал терига ультрабинафшали крем суриб, кўзойнак тақиб олинг. Қуёш нури терининг барвақт қаришига олиб келади.

  3. Пиёда сайр қилиб туринг
    Тоза ҳаво терини кислород билан бойитиб, унинг гўзаллиги ва ёшлигини узайтиради.

  4. Тўғри овқатланинг
    Терини яхшилаш учун мева ва сабзавотлар (клетчатка ва витаминлар), денгиз маҳсулотлари, гўшт ва тухум (оқсил), сут-қатиқ (оқсил ва кальций), сули ёрмаси (овсянка) ва дон маҳсулотлари (углеводлар), ёнғоқлар (оқсил ва ёғлар), асал истеъмол қилиш лозим.

  5. Юз терисини тозалаб туринг
    Тери нафас олиб, тиниқ ва ёш кўриниши учун уни ҳар куни косметик воситалардан тозалаб, ювиш билан биргаликда, ҳафтада камида бир марта юмшоқ скрабларни ишлатиш лозим. Улар юз терисининг ўлик ҳужайраларини арчиб туширади.

  6. Ортиқча асабийлашманг
    Иш кунлари ва оғир иш ҳафтаси сўнгида дам олиб, ўзингизни «қайта тиклаш»ни ўрганинг.

  7. Кўпроқ ҳаракатланинг
    Ҳар куни жисмоний машқлар бажаринг, йога, рақс, сузиш ва бошқалар билан шуғулланинг. Шундай фаоллик чоғида тери кислород билан бойиб, ўзидаги зарарли токсинларни чиқариб юборади.

Манба: Дарё

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ажинларга қарши курашамиз