13:05 / 12.03.2017
6 975

Сизни тетиклантирувчи баҳорги юмушлар

Сизни тетиклантирувчи баҳорги юмушлар

Агар ҳали ҳам қиш уйқусидан уйғонмаган бўлсангиз, бу мақола сиз учун.

Янги йил ваъдаларини эсланг

Янги йил бошланишида берилган ваъдаларни бажариш вақти келди. Агар сиз янги йилда бажариладиган ишлар рўйхатини тузмаган бўлсангиз ёки бу рўйхат сизга ёқмай қолган бўлса, у ҳолда уни янгидан тузиш ва бажаришни бошлашга ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди.

Сабзавотларни бозордан сотиб олинг

Бозорда сабзавотлар ва мевалар супермаркетларга қараганда бир мунча арзонроқ, ширинроқ ва фойдалироқдир. Розмарин, петрушка ва ялпизларни эса деразатокчада ўзингиз ҳам ўстиришингиз мумкин.

Таътилни режалаштиринг

Ёзгача ҳали уч ой бўлишига қарамасдан ёзги таътилда қаерга боришни режалаштиринг. Балки йўл чипталарини ҳам олдиндан арзонроқ нархларда сотиб олиш ҳам мумкиндир.

Гардеробингизни кўриб чиқинг

Қишки кийимларни енгилроғига алмаштириш вақти келди. Пуховик ва свитерларингизни кимёвий тозалашга топширинг, кейин эса уларни пакетларга ўраб шкафларга жойлаштиринг. Этик ва иссиқ пояфзалларни тартиб билан йиғиштиринг, қўлқоп ва шaпкаларни кузда олишга осон қилиб ўранг ва жойлаштиринг. Кийим шкафидаги кераксиз буюмларни бирорта ночор кишига берсангиз ҳам бўлади.

Квартира кўринишини янгиланг

Жиддий ўзгариш киритиш ёки янги парда сотиб олиш шарт эмас: диван ёстиқлари жойини ўзгартиринг, рамкадаги фотосуратларни янгисига алмаштиринг ва ниҳоят, арчани йиғиштириб олинг. Журнал столчаси устидаги лолалар баҳорий кайфият яратади, йиғиштириш жараёни эса ҳаракатланиш имконини беради ва муаммолардан чалғитишга ёрдам беради.

Манба: Дарё

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сизни тетиклантирувчи баҳорги юмушлар