09:45 / 15.03.2017
6 567

Аёллар учун фойдали 6 та мобил дастур

Аёллар учун фойдали 6 та мобил дастур

Гаджетлардан бир дақиқа ҳам ажралмасангиз, ҳамма нарсани тизимлаштиришга интилсангиз — биз тузган фойдали дастурлар рўйхати сизга ёқиб тушишига аминмиз.

Puzzle Alarm Clock

Эрталаблари қийинчилик билан уйғонасизми? Ушбу дастур бундай ҳолатларга йўл қўймайди. Будильникнинг овозини ўчириш учун телефон экранини босиб қўйиш етарли эмас, мияни ишлатишингиз, аниқроғи, мантиқий жумбоқ ёки бошқотирмани ечишингизга тўғри келади. Бундай синовлардан сўнг уйқуни давом эттириш истаги йўқолади.

The Fabulous

Дастурни ўрнатганингиздан сўнг, у сизга тўғри овқатланиш ва озиш, диққатни ошириш, уйқу сифатини яхшилаш, ғайратлироқ бўлишдан иборат тўртта вариантни танлаш учун таклиф қилади. Танловни амалга оширгач, дастур доимий равишда бажариш керак бўлган ҳаракатлар рўйхатини тузиб беради.

Proud

Proud дастури эса мотивация етишмаганда ёрдамга шошилади. У вазифаларингизнинг тушунарли рўйхатини тузиш имконини беради, уларнинг ҳар бири учун муддат белгилаш, сўнг олинган натижаларни таҳлил қилиш мумкин.

Агар сизни илҳом бутунлай тарк этган бўлса, дастурда «супер куч» тугмаси назарда тутилган. Унинг ёрдамида бир нечта опцияларни танлаш мумкин: дастур назорати остида тўғри нафас олиш орқали стрессни енгиш, маълум бир вазифа учун ўзингизга кўпроқ вақт бериш ёки ўзингиз битказган лойиҳаларнинг муваффақияти сирини топиш учун ўтмишни «ковлаштириш».

Packing Pro

Сафарга отланяпсиз ва ниманидир унутиб қолдиришдан хавотирланяпсизми? Packing Pro ёрдам беради! Дастур оиланинг ҳар бир аъзоси учун саёҳатда зарур бўладиган буюмлар рўйхатини тузиш, сақлаш, таҳрирлаш, мослаштириш имконини беради.

Stocard

Дўкон кассасида дисконт карточкаларингизни сумкангиз ичидан қидириб ўтирмаслигингиз учун, чегирма карталарининг барча маълумотларини Stocard дастурига киритиб қўйинг. Асосийси — телефонни уйда унутиб қолдирманг.

MatchCo Makeup

Макияж учун тонал асос танлаш — жуда муҳим. Аммо ҳамма ҳам ўз юз рангига мос тонал кремни тўғри танлай олмайди. Косметика дўконига ўз мақсадингизни тушунган ҳолда келиш учун MatchCo Makeup дастуридан фойдаланишингиз мумкин. Дастур юзингизнинг турли қисмларидаги тери рангини сканерлаб, тонал кремнинг оптимал рангини танлаб беради.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Аёллар учун фойдали 6 та мобил дастур