12:53 / 18.03.2017
9 895

Нима учун ҳеч бир парҳез узоқ муддатли натижани бермайди?

Нима учун ҳеч бир парҳез узоқ муддатли натижани бермайди?

Статистикага кўра, қандайдир парҳез тутган одамларнинг кўпи билан 15 фоизигина ўз вазнини узоқ вақт давомида ўз ҳолича сақлаб тура олади. Қолган 85 фоизи парҳезни бузиб юборади. Аммо бу шу 15 фоиз одамларнинг иродаси мустаҳкам эканлигини билдирмайди, балки уларнинг метаболизми яхши ишлайди, холос.

Метаболизм қандай ишлайди?

Моддалар алмашинуви нафақат жисмоний ҳаракатга, балки тана массасига ҳам боғлиқ. Тана массаси қанчалик камайса, метаболизм шунчалик секинлашади. Ҳаммага маълум бўлган эффект айнан шу сабаблидир: парҳез тутиш вақтида дастлабки 3—5 кг нисбатан осон “учиб кетади”, кейин эса “плато” бошланади — ҳатто овқатдан тўлиқ воз кечсангиз ҳам, вазн камаймайди.

Шундай қилиб, одамларнинг тахминан 15 фоизида баъзи ирсий хусусиятлар туфайли, метаболизм тезлиги тана юзаси майдонига боғлиқ эмас: улар озади, аммо модда алмашиш жараёнлари сусаймайди — шу сабабли улар эришилган натижани йиллаб сақлаб тура олади. Бу ерда ирода кучининг ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Нима қилиш керак?

Бу албатта бошланғич маълумотларга боғлиқ. Агар вазнингиз 65 килограмм бўлса, сиз эса 55 килограммгача озмоқчи бўлсангиз, ҳеч нарса қилиш керак эмас. 45 ёшда 20 ёшдагидан кўпроқ тош босиш — мутлақо нормал ҳолат. Озиш умуман керак эмас (агар албатта, биокимёвий кўрсаткичларингиз жойида бўлса).

Агар бундай бўлмаса, ишни ишончли эндокринологдан бошлаш керак. Ва вазнингиз саломатлигингизга қанчалик таъсир ўтказаётганини аниқлаш керак.

Агар бутун ҳаётингиз давомида кўп маротаба ўзингизни қандайдир стандартларга мослаштиришга уринган бўлсангиз, ва энди меъёридан ортиқ овқат еб қўйишга мойил бўлсангиз, унда сизга овқатланиш хулқини тузатиш бўйича мутахассис талаб этилади. Сизни онгли ёки интуитив овқатланиш қутқаради.

Манба: “Дарё”

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нима учун ҳеч бир парҳез узоқ муддатли натижани бермайди?