14:23 / 22.03.2017
15 140

Уй шароитида мебелларни тозалаш сирлари

Уй шароитида мебелларни тозалаш сирлари
Юмшоқ мебель бўлмаган уйнинг ўзи йўқ, шунинг учун кир ва доғлар пайдо бўлиши муаммоси ҳаммага маълум. Бизнинг мақоламизда сиз уй шароитида юмшоқ мебелларни қандай тозалаш ҳақида фойдали маслаҳатлар билан танишасиз.

Юмшоқ жилдли диван ва креслоларни тозалашнинг умумий қоидалари:

Мебеллар устини 1 ош қошиқ тузнинг 1 литр сувдаги эритмасига ботирилган дока билан ўраш яхши самара беради. Бундай ораста қилиш усули юмшоқ мебель устини тозалашдан ташқари унинг рангини ҳам янгилайди.

Агар чангютгич бўлмаса, мебелни сирка ва тузнинг (2 ч. қошиқ туз + 1 ч. қошиқ цирка) 1 литр сувдаги эритмасига ботирилган латта билан ўраб қўйинг ва чанги тўлиқ кетмагунча қайта-қайта қоқинг.

Бироз кирланган юмшоқ мебелларни тозалашда совун эритмасидан фойдаланса ҳам бўлади. Мебелни бу эритмага ботирилган латта билан бир хил йўналишда яхшилаб артиб чиқинг.

Агар сиз диванни нима билан тозалашни билмасангиз, махсус тозаловчи воситалардан фойдалансангиз ҳам бўлади. Бундай кўпиклар мебелга сепилади, қуриши кутилади ва чангютгичда тозалаб олинади.

Чармдан ёки чарм ўрнини босувчи материалдан қилинган мебелларни тозалаш қийин эмас, асосийси — кўп ҳўлламаслик. Махсус воситалар ва чарм учун салфеткалардан ёки тухум оқи ишлатиладиган халқона усулдан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун жилдни артинг ва унга кўпиртирилган тухум оқини суринг.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уй шароитида мебелларни тозалаш сирлари