14:42 / 26.03.2017
7 004

Иш қидиришда йўл қўйиладиган хатолар

Иш қидиришда йўл қўйиладиган хатолар
Қандай бўлишидан қатъи назар: ҳаётингизда биринчи мартами ёки фаолият турини ўзгартирмоқчи бўлган тажрибали ишчи бўласизми, иш қидиришда қуйидаги кенг тарқалган хатоларга йўл қўймасликка ҳаракат қилинг.

1-хато

Сиз собиқ раҳбарингизни кафолат учун мурожаат қилиш мумкин бўлган одамлар рўйхатига киритгансиз, лекин уни огоҳлантиришни унутасиз. Номлари кўрсатилган кишилар сиз билан яхши муносабатда бўлишса ҳам, олдиндан тайёрланмасдан туриб сизга аниқ тавсиф бера олмайди.

Маслаҳат: Кафолат бериши кўзда тутилган ҳамкасбингизга олдиндан огоҳлантирувчи электрон хат юборинг.

2-хато

Сизда фақат битта вариантдаги резюме бор

Иш берувчилар асосан сиз илгари ишлаган компанияларга эътибор беради. Уларни сиз ишлаган қайси лавозимлар кўпроқ ўзлари қўйган талабларга мос келиши қизиқтиради.

Маслаҳат: Ҳар бир ҳолатда бўш ўрин тавсифини диққат билан ўқиб чиқинг ва резюмени ҳар бир компания учун аҳамиятли бўлган малака ва тажрибалар кўзга ташланадиган шаклда ўзгартиринг.

3-хато

Сиз суҳбат охирида савол бермайсиз

Биринчи учрашувда вазминлик яхши ёндашиш бўлиши мумкин, лекин иш қидиришда иштиёқ ва қизиқиш билдириш жуда муҳим.

Маслаҳат: Иш берувчилар суҳбатга қўшилишингизни истайди. Сиз нима учун бу ишга қизиқаётганингизни айтиб беринг, компанияни талқин қилишга тайёр бўлинг ва албатта бир неча саволлар тайёрлаб қўйинг.

Манба: Дарё

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Иш қидиришда йўл қўйиладиган хатолар