date

Яшил чой мия қаришига қарши табиий ҳимоя воситаси экани исботланди

Яшил чой мия қаришига қарши табиий ҳимоя воситаси экани исботланди

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги олимлар аниқлашича, яшил чой таркибида кўп миқдорда мавжуд бўлган эпигаллокатехин галлат (EGCG) моддаси нерв ҳужайраларининг энергия мувозанатини тиклайди ва улардаги заҳарли оқсил тўпланмаларини чиқариб, ҳужайраларни тозалаш жараёнини фаоллаштиради.

Ёш ўтиши ва Альцгеймер касаллиги ривожланиши жараёнида нейронларда гуанозинтрифосфат (GTF) даражаси сезиларли равишда камаяди. GTF – бу ҳужайранинг энергияси сифатида фаолият кўрсатувчи модда бўлиб, ҳужайранинг “тозалаш” тизимлари учун зарур ҳисобланади. Ушбу энергия моддаси ёрдамида нейронлар зарарли оқсиллар ва чиқиндилардан халос бўлади. Агар GTF даражаси пасайса, ҳужайра ўзини самарали тозалай олмайди ва заҳарли моддалар тўпланади.

Ёш ўтиши билан GTF камайиши нейронларнинг тозалаш механизмларини бузади ва бета-амилоид оқсилларининг тўпланиши кузатилади. Бу жараён Альцгеймер касаллигининг асосий сабабларидан бири сифатида қаралади.

Лаборатория тажрибаларида яшил чойдаги EGCG ва никотинамид (Б3 витаминининг шакли) комбинацияси қариб бораётган нейронларда атиги 24 соат ичида GTF даражасини сезиларли равишда тиклаши аниқланди. Бу эса ҳужайраларнинг ўзини тозалаш жараёнлари фаоллашишига, яшовчанлиги ошишига ва миядаги оксидловчи стресснинг камайишига олиб келaди.

Яшил чойнинг организм учун фойдали экани аллақачон маълум. У антиоксидантларга бой, юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради, моддалар алмашинувини яхшилайди ва баъзи саратон турларини олдини олиш имконини беради. Энди эса унинг мия нейродегенератив касалликлардан ҳимоя қиладиган таъсири ҳам тасдиқланди.

Қизиқ томони шундаки, EGCG мия учун “филтр” вазифасини бажарадиган махсус ҳимоя деворидан ўта олади. Бу модда тўғридан-тўғри мияга етиб, унинг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Шу сабабли, келажакда мия касалликларига қарши самарали дори ишлаб чиқиш учун яхши имкониятлар яратилади.

Шу билан бирга, ёдда тутинг: яшил чой – фойдали ичимлик, аммо касалликни даволайдиган “мўжизали дори” эмас. Уни соғлом турмуш тарзининг бир қисми сифатида мунтазам истеъмол қилиш тавсия қилинади, аммо касалликни даволаш учун уни ягона восита сифатида ишлатиш етарли эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Фойдали » Яшил чой мия қаришига қарши табиий ҳимоя воситаси экани исботланди