Тўғри бошлаш – ярим муваффақият ҳисобланади, шунинг учун кунни бир неча муҳим юмушлар билан бошлашга одатланиш лозим. Шунда сиз ҳаётингиз яхши томонга ўзгараётганини сеза бошлайсиз. Булар учун эрталаб бор йўғи беш дақиқа ажратсангиз кифоя.
1) Тилни тозалаймиз
Эрталаб тишларни ювишда тилга ҳам эътибор қаратиш керак. Тилни тиш чўткаси ёрдамида тозаласангиз ҳам бўлади. Бу ҳазм қилиш аъзоларига зарар етказиши мумкин бўлган кўплаб бактерияларни йўқотишга ёрдам беради.
2) Бир пиёла илиқ сув ичамиз
Уйқудан кейин организмда сув балансини тиклаш, шунингдек уни нонушта қабул қилишга тайёрлаш зарур бўлади. Бир пиёла қайнамаган тоза сувни иситинг, бир тилим лимон қўшинг ва шошилмасдан ичинг. Бундай ичимлик тозалаш тизимини ишга туширади ва жигар фаолиятига ёрдам беради. 20 дақиқадан сўнг нонушта қилсангиз бўлади.
3) Асал еймиз
Бир чой қошиқ табиий асални нонушта қилишдан 10 дақиқа олдин ейиш тавсия қилинади. Бу иммунитетни оширади, шунингдек мияга қувват бағишлайди ва кун бўйи иш қобилиятини таъминлайди.
4) Оғзимизни водород пероксиди билан чайқаймиз
Нонуштадан кейин, 50 мл қайнамаган тоза сув ва 5-7 томчи водород пероксиди аралашмаси билан оғзингизни чайқанг. Бу усул ёқимсиз ҳидлар келишининг, кариес пайдо бўлишининг ва милкдаги муаммоларнинг олдини олади.
Манба: «Дарё» “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Сўровнома: Исроилликларнинг 64 фоизи Нетаньяху ҳукуматига ишонмайди
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
Австрияда сантехник 30 килограмм оғирликдаги тилла тангалар топиб олди
Украина Курск вилоятидан қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди