Миллионерлар сизга ҳеч қачон айтмайдиган нарсалар

  • 04 апрель 2017, 09:55
  • 6 723
  • Ҳаёт тарзи
  • Миллионерлар сизга ҳеч қачон айтмайдиган нарсалар
    Миллион — бу жуда кам

    Бойлар бу ҳақда айтмасликни афзал кўради, аммо бугунги кунда 1 миллион доллар ҳали бойлик дегани эмас. Ҳатто 10 миллион доллар ҳам олий давраларда ўртамиёна маблағ ҳисобланади. Америкада 30 миллион ва ундан кўпроқ пули бўлган фуқаролар энг бой ҳисобланади

    Жинслар тенглиги деган нарса йўқ

    Назарий жиҳатдан аёллар ва эркаклар миллиардер бўлиш учун тенг имкониятларга эга бўлса-да, ҳозирча аёллар ютқазмоқда. 1426 миллиардердан 138 нафаригина — аёллар. Экспертлар тахмин қилишича, эркакларга кўпинча аёлларга ёқиш истаги куч беради.

    Миллиардерлар энг яхши жойларда ўқийди

    Статистикага кўра, АҚШлик миллиардерлар энг яхши жойларда таълим олади. Сабаби эса оддий: уларнинг кўпчилиги — бой оилаларнинг фарзандлари.

    Исрофгарчилик айб эмас

    Миллиардерлар бемалол шундай харидларни амалга оширадики, кейин улар ҳақида матбуот бутун оламга жар солади. Олигарх Роман Абрамович 1 миллиард долларга яхта солиб олди, Саудия шаҳзодаси Ал-Валид 400 миллион долларлик Airbus A380 лайнерини харид қилди, мексикалик бизнесмен Д. Мартинез Поллокнинг картинасини 140 миллион долларга сотиб олди… Оддий одамга буларнинг барчаси исрофгарчилик бўлиб туюлади. Аммо буюмларнинг нархини миллиардерларнинг давлати билан қиёсласа, фоиз ҳисобида улар бошқаларга нисбатан камроқ пул сарфлаган бўлиб чиқади.

    Фарзандларга ҳеч нарса тегмайди

    Миллиардерлар оламида янги тренд пайдо бўлди: меросхўрларга ҳеч нарса қолдирмаслик. 2009 йилда Giving Pledge деб номланган ғоя эълон қилинди. Сайёранинг энг бадавлат кишилари ўз бойлигини тўплаб ўтириш ўрнига, уни тарқатишга чақирди. Уоррен Баффет ўз бойлигининг 99 фоизини тарқатишга, фарзандларига эса мустақил иш учун талаб қилинадиган маблағ қолдиришга ваъда берди. Б. Хилтон, Д. Рокфеллер, Р. Перелман ва бошқа миллиардерлар бу ҳаракатга қўшилди.

    Манба: «Дарё»

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Миллионерлар сизга ҳеч қачон айтмайдиган нарсалар