13:33 / 04.04.2017
6 900

2017 йил ёзида бўладиган тўйлар учун ғоялар

2017 йил ёзида бўладиган тўйлар учун ғоялар
Ёз – тўй ўтказиш учун энг оммабоп фасл ҳисобланади ва бу ажабланарли ҳол эмас: иссиқ вақтларда очиқ ҳавода ажойиб тантана ташкил қилиш мумкин. Биз сизга байрамни юқори даражада ўтказишга ёрдам берувчи ёзги тўй учун энг актуал ғояларни тўпладик.

Меҳмонлар учун аксессуарлар

Меҳмонлар учун қуёшдан ҳимоя қилувчи қора кўзойнаклар ёки соябонлар тайёрлаб қўйинг ва маросим бошланишидан олдин тарқатинг.

Ва албатта, меҳмонлар хоҳласалар бу аксессуарларни сизнинг тўйингиздан эсдалик сифатида уйларига олиб кетишлари мумкин. Буларга сизнинг шахсий ёрлиқларингиз ёпиштирилган кичкина идишлардаги сувни ҳам қўшиш мумкин.

Роҳатбахш ичимликлар

Турли хил лимонадлар, салқин ичимликлар ва лимонли сув — иссиқ кун учун мукаммал вариант.

Енгил таомлар

Иссиқда кўпчиликнинг иштаҳаси бўғилади ва бирон-бир оғир таом ейишни хоҳламайди. Шунинг учун меҳмонлар дастурхонини салатлар, мавсумий мева ва сабзавотлар билан тўлдириш, иссиқ овқат сифатида эса балиқ ёки товуқ тортиш тавсия этилади.

Тўй либослари учун енгил матолар

Куёвнинг костюми, келиннинг дугоналари кўйлаклари ва ўзингизнинг либосингиз албатта табиий ва енгил газламалардан тикилган бўлиши лозим. Бу гўзал бўлиш билан бирга иссиқ ҳаво учун ҳам мос тушади.

Музқаймоқ

Ёз фасли учун музқаймоқ энг лаззатли ширинлик ҳисобланади. Бу ширинлик тортилган тўй дастурхони — катталарга ҳам, болаларга ҳам қувонч бағишлайди.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 2017 йил ёзида бўладиган тўйлар учун ғоялар