
Баҳор — Японияда энг сеҳрли фасл. Бу фақатгина барчага машҳур сакура гуллаши билан боғлиқ эмас. Балки ҳар йили ўтказиладиган анъанавий Great Wisteria Festival — гуллайдиган глициния фестивали ҳам катта аҳамиятга эга, деб ёзади "Қалампир.уз" нашри.
Фестиваль 15 апрелда бошланади ва майнинг сўнгига қадар давом этади.
Фестиваль Тотиги префектурасидаги Асикага гуллар боғида ўтказилади. Унда 350 дан ортиқ глициния дарахти гулларини томоша қилиш мумкин. Бу дарахт боғни турли рангларга бўяйди.
Шунингдек, ташриф буюрувчилар 80 метрли оқ глициния билан қопланган тоннелда сайр қилишлари мумкин. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар