
Испаниянинг Торремолинос шаҳрида жойлашган Real Hotel Pueblo Camino меҳмонхонаси 1,2 мингта португалиялик ўқувчининг яшаши натижасида жиддий зарар кўрди. Бу ҳақда El Pais нашрига асосланиб "Дарё.уз" хабар берди.
Нашр томонидан аниқлик киритилишича, мактаб ўқувчилари плиткага зарар етказган, матрасларни ойнага улоқтирган, ўт ўчиргични ишлатган, ҳатто ваннада битта телевизорни сувга бўктирган. Меҳмонхона маъмурияти талофатни ўқувчилар меҳмонхонадан чиқиб кетгандан сўнг сезиб қолган.
Етказилган зарар 50 минг доллар миқдорида баҳоланмоқда. Полиция ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда.
Баҳорда кўплаб португалиялик ўқувчилар ва талабалар дам олиш учун Испаниянинг денгизбўйи ҳудудларига йўл олади. Ўқувчилар кўпинча Торремолинос ёки Бенальмаден шаҳридаги меҳмонхоналарга жойлашади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар