13:26 / 13.04.2017
7 013

Кўйлак ва бўйинбоғдаги турли нақшларни бир-бирига мослаймиз

Кўйлак ва бўйинбоғдаги турли нақшларни бир-бирига мослаймиз
Оқ кўйлак ва кўк бўйинбоғдан иборат стандарт «комплект» жонга тегдими? Ўз қиёфангизга кўпроқ бежамдорлик бағишламоқчимисиз? Биз сизга катак-катак, чизиқ-чизиқ ва бошқача нақшли кўйлак ва бўйинбоғларни ўзаро мослаштириш ҳақида гапириб берамиз.

Ўхшаш нақшлар

Бир дизайнли икки нақшни уйғунлаштираётиб, улардан бири каттароқ ҳажмли бўлишига эътибор беринг. Бир хил ҳажмли бўлса, кўйлак ва бўйинбоғ бирга қўшилиб кетади, ёқимсиз оптик вибрацияни ҳосил қилиб, кўзни зўриқтиради.

Турли нақшлар

Икки хил нақшларни, масалан, катак-катак ва чизиқ-чизиқ ёки катак-катак ва пейсли (қалампир нусха), чизиқ-чизиқ ва хол-хол гулларни аралаштиришда аксинча қоида амал қилади. Улар тахминан бир хил ҳажмда бўлишига эътибор беринг. Аммо истисноли ҳолат мавжуд. Агар кўйлакнинг гули, масалан, жуда майда бўлса, бўйинбоғники йирикроқ бўлиши керак.

Сизга, шунингдек, доим омадли чиқувчи комбинацияларни таклиф этамиз:

«Катак-катак кўйлак + катак-катак бўйинбоғ»

Энг муҳим қоида — кўйлакдаги катаклар бўйинбоғникидан майдароқ бўлиши керак. Агар сиз пиджак ҳам кийсангиз, унда пиджакдаги катаклар ҳам бўйинбоғдагидан фарқланиши керак. Яхшиси, бундай тавтологиядан узоқ юрган маъқул.

«Катак-катак кўйлак + бошқача нақшли бўйинбоғ»

Бу ерда аксинча — катталиги бир хил бўлган нақшларни танланг, аммо ортиқча тиришманг!

Катак-катак кўйлакни йирик чизиқли бўйинбоғ билан, шунингдек, хол-хол гулли ёки пейсли (қалампир нусха) бўйинбоғ билан уйғунлаштириб кўриш мумкин.

Манба: Дарё

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кўйлак ва бўйинбоғдаги турли нақшларни бир-бирига мослаймиз