Marvel «Қасоскорлар: Қиёмат куни» фильмининг якуний трейлерини тақдим этди (видео)

Marvel Studios мухлислар интиқлик билан кутаётган «Қасоскорлар: Қиёмат куни» (Avengers: Doomsday) фильмининг якуний трейлерини намойиш этди. Суперқаҳрамонлар ҳақидаги янги фильмнинг премьераси 2026 йил 18 декабрга белгиланган. Бу ҳақда Disney'нинг расмий саҳифаси хабар берди.
Marvel оламининг йирик лойиҳаларидан бири бўлган ушбу фильмда Қасоскорлар, Икс-одамлар ва Фантастик тўртлик вакиллари умумий хавф — Доктор Думга қарши бирлашади. Шунингдек, фильмда Ваканда қаҳрамонлари ҳам иштирок этади.
Асосий ёвуз қаҳрамон — Доктор Дум образини аввал Marvel фильмларида Темир одам ролини ижро этган Роберт Дауни-кичик гавдалантиради. Актёр бу сафар томошабинлар қаршисида мутлақо бошқа образда намоён бўлади.
Фильм режиссёрлари Энтони ва Жо Руссо бўлиб, улар аввал «Қасоскорлар: Абадият жанги» (Avengers: Infinity War) ҳамда «Қасоскорлар: Интиҳо» (Avengers: Endgame) фильмларини суратга олган.
«Қасоскорлар: Қиёмат куни» 2026 йил 18 декабрь куни кинотеатрларда намойиш этилиши режалаштирилган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…