11:54 / 29.04.2017
18 522

Кечқурун нима ейиш қоматга зарар етказмайди?

Кечқурун нима ейиш қоматга зарар етказмайди?
Баъзан уйқуга ётишдан олдин очиққанингизни ҳис қиласиз. Лекин қоматга зарар етказмасдан қандай овқатлар билан қоринни тўйғазса бўлади? Қуйидаги рўйхатда келтирилган таомлар организмга ортиқча калория юкламасдан қоринни тўйдиришга ёрдам беради.

Курка/Товуқ

Триптофан аминокислотаси организмда уйқу гормони меланинннинг ишлаб чиқарилишига ёрдам беради. Таркибида бу муҳим модда бўлган озиқ-овқатлардан бири курка ва товуқларнинг гўшти ҳисобланади. Бу таомнинг 100 граммдан сал кўпроқ ўлчамдаги унча катта бўлмаган порцияси осон ҳазм бўлади ва бир вақтнинг ўзида ухлашга ҳам ёрдам беради.

Ачитилган сут маҳсулотлари

Кечки пайтда овқатланиш учун фойдали ва енгил вариант – ачитилган сут маҳсулотлари қўшилган овқатлар ҳам бўлиши мумкин. Табиий ачиган сут маҳсулотлари таркибида фойдали бактериялар мавжуд.

Балиқ

Уйқу олдидан тузланган ва дудланган балиқ организмга фақат зарар келтиради, лекин буғда пиширилган ёғсиз навлари эса аксинча таъсир кўрсатади. Улар тузлар ва зарарли ёғлар каби йиғилиб қолмасдан қоринни тўйдиради ва организмни фойдали моддалар билан таъминлайди.

Бодом

Бодом қомат учун энг хавфсиз ёнғоқ деб ҳисобланишидан ташқари, у магний моддасига ҳам бойдир. Бир сиқим бодом тўйиш ҳиссини беради ва шунингдек тез ухлашга ёрдам беради.

Олма

Кечки пайт ейиш учун духовкада пиширилган олма ҳам мос келади. У очлик ҳиссини пасайтиради ва организмда ёғ захирасига айланиб қолмайди.

Манба: “Дарё”

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кечқурун нима ейиш қоматга зарар етказмайди?