Соч тўкилиши муаммоси нафақат эркаклар, балки аёллар орасида ҳам кенг тарқалган. Фарқли жиҳати шундаки, аёлларда соч тўкилишининг олдини олиш ёки уни асл ҳолига қайтариш мумкин. Энг яхши даво бу — касалликнинг олдини олишдир.
Муаммони ўз вақтида пайқаш ва сочларнинг жиддий тўкилиши олдини олиш учун уларни эътибор билан кузатиб бориш ва парвариш қилиш керак.
Сочларингизни кун давомида тараганингизда тароқда қанча соч қолаётганлигига эътибор беринг. Агар тўкилган соч толалари сони юзтадан кам бўлса, демак, ҳаммаси жойида. Акс ҳолда, соч тўкилиши сабаблари ҳақида ўйлаб кўриш керак.
Соч тўкилишининг бир неча сабаби бўлиши мумкин. Даволаб бўлмайдиган ягона ҳолат бу — наслий сабабдир. Бироқ бу жуда кам аёлларда учрайди. Сочлар организмдаги гормонал ўзгариш, масалан, климакс даври ёки ҳомиладорликда тўкилиши мумкин. Бундай ҳолатларда шифокорга мурожаат қилишни тавсия этамиз.
Сабаблардан яна бири бу — диэтадир. Унутманг, сочларнинг ўсиши организм қабул қилаётган витамин ва минераллар миқдорига боғлиқ. Меъёрлаштирилмаган диэталар сочларнинг ўз рангини йўқотиб, тўкила бошлашига олиб келади.
Агар сиз ҳеч қандай сабаб топа олмасангиз, бироқ ҳар куни кўп соч йўқотаётганлигингизни пайқасангиз, қолаверса, сизни соч тўкилишидан ташқари кучли қазғоқ ва бош терисининг қичиши безовта қилса, махсус шифокор — трихологга мурожаат қилинг.
Соч тўкилиши жиддий бўлмаган ҳолатларда сизга гўзаллик салонидаги муолажалар, уйда қўлллаш мумкин бўлган рецептлар ва овқатланиш режимини ўзгартириш ёрдам бериши мумкин.
Манба: Sof.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётда барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди
Германиялик фермернинг сигири тўртта бузоқ туғди
Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
Европа Иттифоқи ва АҚШ «учинчи дунё»га экология учун йилига $300 млрд бермоқчи