00:10 / 24.05.2017
8 100

Доим омадингиз келишини хоҳлайсизми? Омаднинг 6 та омили

Доим омадингиз келишини хоҳлайсизми? Омаднинг 6 та омили
Омаднинг 1 омили: Очиқлик
Очиқлик сиз нима хоҳлашингизни аниқ билишингизни англатади. Очиқлик – омаднинг 80 %и ва омад келишининг энг асосий омилидир. Ҳамма муваффақиятли кишилар нима хоҳлашларини, хоҳлаган нарсасини олиш учун нима қилишлари кераклигини жуда ҳам аниқ тасаввур қила олишади.

Омаднинг 2 омили: Фаолият
Сиз кўп иш қилаётганингизда, баъзи бир нарсалар тўғри, керакли пайтда ва тўғри йўналишда қилаётганлигингизни эҳтимоллиги ошиб боради.

Масалан. Агар сиз тўпни саватга жуда кўп марта ташласангиз, саватга тушиш эҳтимоллиги ошиб боради.

Омаднинг 3 омили: Энергетика
Қувват омаднинг калит омилидир. Муваффақиятли кишилар қанча нарсаларга улгураётганликларини кўрганингизда, уларнинг қуввати бошқаларникига қараганда кўпга ўхшайди. Амалда (асосан) муваффақиятли кишилар «омадлилар» эрта туришади. Кун давомида кўп вақтларини иш билан ўтказишади, ҳаттоки улар кечки вақт ҳам ишлашади. Шунинг учун уларнинг қувватлари ўқишга ҳам етади. Улар вақтларини ўзларини ривожланишига, бизнесининг ёки карьерасининг ривожланишига сарф қилишади.

Доктор Томас Стенлининг изланишлари натижасида, у ва унинг гуруҳи 2500 та миллионер одамдан сўров ўтказишди, унга кўра 84% миллионер тартибли ва кескин меҳнатлари эвазига молиявий мустақил бўлишганини айтишди. Миллионерлар ҳаётлари давомида атрофидаги одамларга қараганда кўпроқ ва кўп вақт ишлашга тайёрлигини ҳам қайд этиб ўтишди.

Омаднинг 4 омили: Шахс
Инсоннинг шахси ҳам омаднинг асосий омилларидандир. Ҳамма омадли кишилар умумий чизиққа эга. Улар оптимист ва позитивдирлар. Улар бошқалар билан қандай тил топишишни топа оладилар. Уларнинг дўстлари ва танишларининг кўп қисми ҳаётнинг турли қисмларидандир.

Омаднинг 5 омили: Тўғрилик (ҳалоллик)
Тўғрилик ва инсофлилик ҳаёт ва бизнесдаги энг кўп талаб ва ҳурмат қилинадиган хислатларидандир. Ҳаммамиз ишонадиган одамимиз билан дўстлашиш ва бизнес билан шуғулланишни хоҳлаймиз.

Омаднинг 6 омили: Қатъийлик
Қатъийлик – Муваффақиятли кишини бошқалардан ажратиб турадиган хислатдир.Сиз қатъий бўлганингизда мақсадингизга эришиш сиз ҳамма нарсани қилишга тайёр бўласиз. Бошқалар тўхташганда ва чекинишганда,сиз йўлдан адашмайсиз ва тўхтамайсиз.Сиз кўпроқ ишлай ва масалаларни ечишда турли ҳил йўлларни излай оладиган бўла оласиз.Мақсадингизга етишишда керакли малака олишингиз учун сиз кўп ўқийсиз. Ўйлаганингизни етмагунингизча кўп китоб ўқийсиз, семинарларга борасиз, тренингларга ташриф буюрасиз.

Манба: mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Доим омадингиз келишини хоҳлайсизми? Омаднинг 6 та омили