11:04 / 24.05.2017
19 492

Мевалар инсон характеридан сўзлайди

Мевалар инсон характеридан сўзлайди
Руҳшуносларимиз шунчалик ўз касбларига берилиб кетишдики, ҳаттоки инсон характери ва мевалар ўртасидаги боғлиқликни ҳам аниқлаб чиқишди. Инсон севиб истеъмол қилаётган мевалар унинг характерларидаги кўпгина қирраларини очиб бериши мумкин экан. Буни кўплаб тажрибалар яққол исботлаб берди. Сиз қайси мевани яхши кўрасиз?

Қовун севар инсонларни йўриғингизга юргизаман деб хомтама бўлманг. Кўплаб ўтказилган тажрибаларда улар довюрак инсонлар деб топилган. Шунингдек улар бошқаларнинг таъсирига ҳам тушиб қолишмайди. Бундай инсонларнинг феъл-атвори мустаҳкам қўрғонга ўхшайди. Қанча ҳаракат қилсангиз ҳам буни ўзгартира олмайсиз. Қовунни хуш кўрувчи инсонлар сахий, олийжаноб бўлиб, саёҳат қилишни яхши кўрадилар.

Тарвузни севувчилар камдан кам ўтган умрларига афсусланадилар. Улар барча хатоларни ўзлари билиб қиладилар, тез хулоса чиқарадилар ва ҳеч қачон афсусланмайдилар. Бундай инсонлар ҳаётда таваккалчи инсонлардир.

Қулупнайни ёқтирадиганлар қувноқ, самимий, хушмуомала, одамлар билан тез тил топишадиган бўлишади. Уларни ўзига хос жиҳати шуки — башанг ва хушбичим кийинишни яхши кўришади. Улар бироз ҳасадгўй инсонлар тоифасига ҳам кирадилар. Баъзида эса ҳасаддан ўт бўлиб ёнишлари ҳам ҳеч гап эмас. Бундай инсонлар фақат ўз ички сезгисига ишонадилар.

Шафтолини севиб истеъмол қилувчилар доим атрофдагилар диққат марказида бўлишади. Уларнинг атрофида дўстлари кўп бўлади. Яширин ҳаракатларини кўрмайсиз, ҳаммаси ошкора. Баъзида уларнинг ҳазил ва чинини ажратиш қийин. Мағрур бўлишларига қарамай осон кечирувчидирлар. Аммо нафсониятига текканларга муносиб жавоб қайтармай қўймайдилар. Улар идеал инсонлар тоифасига кирадилар. Софдил ва ишончли кишилар бўлишади.

Лимонни хуш кўрувчилар кўпроқ кўнгилга қулоқ солувчи инсонлар бўлишади. Жуда раҳмдил. Бошқаларнинг ўзи ҳақидаги танқидини кўтара олишмайди. Бундай инсонлар «гуноҳкорлар албатта жазосини олади» деган фикрга таяниб иш кўришади. Улар меланхолик характерга эга инсонлар тоифасига кирадилар. Аммо яхши ижодкордирлар.

Хурмо мевасини севувчилар ҳар қандай шароитга мослашувчан, сабр-матонатли, кучли инсонлардир. Улар шошиб иш қилмайдилар, қийинчиликлардан асло қўрқмайдилар. Атрофдагилар билан тез муносабатга киришувчан инсонлар сирасига кирадилар. Умуман олганда уларни ҳам идеал инсонлар дейишимиз мумкин.

Гилосни севувчи инсонларнинг ҳаёти доим ҳам бир текисда кечмайди. Ҳаётлари паст-баландликлардан иборат. Уларнинг тасаввури кенг ва ҳамма ишда ишончли ҳамкор саналишади. Бундай инсонлар ҳис туйғуларга асир бўлишни умуман хушлашмайди. Шунинг учун ҳар доим яқинлари даврасига шошиладилар.

Узумни ёқтирадиган инсонлар ёлғизликда ўзларини яхши ҳис қилишади. Ҳис-ҳаяжонга тез бериладилар. Мулоқотга киришувчандирлар. Кўпинча машҳурликка эришадилар. Мевалар ичида узумни яхши кўрувчилар ҳаётнинг ҳар бир кунидан қувонч топишга қодир бўладилар. Кутилмаган совғаларни ёқтирадилар.

Олмани севувчилар ғайриоддий хусусиятларга эга бўлишади. Фавқулотта ҳолатларда ички сезиш қобилиятлари ишга тушиб, ёмон ҳодисалардан ҳимояланишади. Ўзлари учун барча имкониятларни ишга солмасликлари мумкин, амма жамоага етакчилик қилишда уларга етадигани йўқ. Жуда ғайратли инсонлар тоифасига кирадилар ва барча муаммолар ечимини тезда топадилар.

Ўрик мевасини кўп истеъмол қилувчилар эркинликни хуш кўрувчи, бировдан яхшиликни аямайдиган инсонлар бўлишади. Уларни эркинлигига халал берган ҳар қандай одамга қаттиқ қаршилик кўрсатишдан қайтмайдилар. Атрофдаги инсонларни ишонтириш хусусиятига эгадирлар. Шунингдек ижодкорлик қобилиятига эга бўлиб, шеър, ҳикоялар ёзишни қойил қиладилар. Мулоқот қилиш ва дўст орттиришга уста бўладилар. Аммо уларнинг ички дунёсига фақат яқин инсонларигина кира оладилар.

Манба: mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мевалар инсон характеридан сўзлайди