Эри бор аёлга совчи бўлиш мутлақ ҳаромдир, гуноҳдир. Баъзилар «Бу шундоқ ҳам тушунарли-ку, ким ҳам эри бор аёлга совчи бўларди? Бошида эри бор аёлга совчи бўлиш гуноҳлигини ҳамма билади» дейиши мумкин. Лекин шундай кимсалар борки, туппа-тузук яшаб турган эр-хотинни бир-бирига қайраб, эрини хотинига, хотинни эрига ёмон кўрсатиб, оиласини бузиш мумкин. Бировнинг аёлига эришиш учун унга яхши гапиравериб, совға-саломлар беравериб, охири эридан айнитиши, эрдан ажрасанг, сенга уйланаман деб, уйланиб олаётган номардлар ҳам озмунча эмас экан.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир аёлни эрига қарши қайраб, эрига муносабатини бузган ёки қулни ўз хожасига қарши қайраган одам биздан эмас», деганлар. Бир ривоятда «Хотинни эрига қайраган одам» дейилган.
Имом Абу Довуд ривоят қилган.
Масалан, бир одам туппа-тузук яшаб турган оиланинг ўртасига тушиб, эр-хотиннинг орасини бузади, охири иш талоққа бориб етади, кейин у ўша аёлга уйланади. Яна ўзича «Мен зино қилмадим. Талоғини олди, иддасини ўтирди, шундан кейин мен уни никоҳимга олдим» дейишади. Тўғри, зино қилмагандир, лекин зинодан ҳам ёмон ишни қилди, оилани бузди. Пайғамбар алайҳиссалом ундай одамни «Биздан эмас» деганлар. Демак, икки кишини, айниқса, эр-хотинни бир-бирига гижгижлаган одам биздан эмас экан, яъни мусулмонлардан эмас экан. Бунинг маъноси иймондан чиқишдир. Бу зинодан ҳам оғирроқ гуноҳ бўлади. Шунинг учун биринчи навбатда эри бор аёлга совчи қўйиш мутлақо ҳаром дейилган.
Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)