Қарзларни узишнинг бир неча қулай услублари мавжуд. Айнан сизга мос келадиган услубни топиш учун уларнинг ҳаммасининг камчилик ва афзалликларини кўриб чиқиш керак.
1. Ғарам ёки кўчкилар услуби
Бошида сиз кредитларингизни фоиз нормаларининг камайиш тартибида рўйхат қилиб чиқинг. Биринчи навбатда фоиз нормалари энг баланд бўлган кредитларингизни ёпишга ҳаракат қилинг. Қолган кредитларингизга энг кам мажбурий тўловни амалга оширинг, катта фоизли кредитларингизга эса — энг кам тўловга яна қанчадир қўшиб тўланг. Энг қиммат кредитни тўлаб бўлганингиздан кейин рўйхат бўйича кейингисига ўтинг.
Афзалликлари
Бу усул фоизларда тежашга имкон беради.
Камчиликлари
Йирик кредитларни узишга анча кўпроқ вақт кетиши мумкин. Бу усулнинг самараси дарров сезилмайди, шунинг учун кўпчиликда бу услубдан воз кечиш истаги пайдо бўлади.
2. Қор учқунлари услуби
Олдинги икки услубларда сиз ҳар ой ўз бюджетингиз ҳисобидан кредитларни олдиндан тўлашга қўшимча маблағлар ажратишингиз мумкинлиги кўзда тутилади. Афсуски, бундай имконият ҳаммада ва ҳар доим ҳам бўлавермайди.
Лекин деярли ҳар бир кишида бир марталик режадан ташқари даромадлар бўлади: солиқ чегирмаси, бирор-бир кераксиз нарсани сотишдан тушган маблағлар, ишлаб топилган қўшимча пул ёки байрамлар учун пул кўринишидаги совғалар. Қор учқунлари услубининг маъноси шундаки, сиз бу пулларнинг ҳаммасини қарзларни узишга йўналтирасиз. Балки бу унчалик катта бўлмаган маблағлар бўлиши ҳам мумкин. Лекин майда қор учқунларидан катта қор уюмлари пайдо бўлади.
Афзалликлари
Унчалик катта бўлмаса ҳам олдиндан тўловлар — бу йўқдан кўра яхшироқ. Улар билан қарздорлик суммаси тезроқ камаяди.
Камчиликлари
Бу услуб қарзингизни қачон тўлиқ узиб бўлишингизни олдиндан билишга имкон бермайди.
3. Кредитларни бирлаштириш ва молиялаштириш
Бу услубнинг маъноси шундаки, ҳар хил банклардаги бир неча кредитлар битта катта кредитга алмаштирилади. Баъзи ҳолларда бошқа банклардан молиялаштирилган суммаларнинг фоизларини тежаш ҳисобига ҳар ойлик тўловлар суммасини камайтириш мумкин.
Афзалликлари
Кредит беришнинг янги шартлари эскисига қараганда фойдалироқ бўлиши мумкин. Бир неча қарзларнинг ўрнига битта қарзни тўлаш анча қулай ва руҳий жиҳатдан ҳам осонроқ.
Камчиликлари
Ҳамма банклар ҳам қарзларни бирлаштириш ва бошқа банкка ўз кредитларини молиялаштириш хизматини амалга оширавермайдилар. Жуда кўп ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштириш учун харажатлар талаб қилиниши мумкин. Баъзи банкларда кредитни бошқа банклар томонидан молиялаштирилганда олдиндан тўлов қилингани учун жарима ундирилади, баъзиларида эса олдиндан тўлашнинг умуман имкони йўқ.
Манба: «Дарё» “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин