
Ҳаётий воқеалар асосида ёзилган
Хаёллари шамолдек тўзиб,
Сирларини очиб кетган қиз.
«Изламанглар» деган хат ёзиб,
Ўз уйидан қочиб кетган қиз.
Бир йигит бор эди кўнглида,
Адаштирди балки йўлидан,
Ҳаётини бузган қўлидан,
Маржонини сочиб кетган қиз.
Сочларини ўрмасдан ҳали,
Ширин тушлар кўрмасдан ҳали,
Ўн олтига кирмасдан ҳали,
Ўн еттига шошиб кетган қиз.
Айб кимда, айб ўзида,
Тил учида айтган сўзида,
Онасининг қаро кўзида,
Дарё бўлиб тошиб кетган қиз.
Отасини арқонга ташлаб,
Акасини қўрққанга ташлаб,
Бешариқни Қўқонга ташлаб,
Довонларни ошиб кетган қиз.
Ўз уйидан қочиб кетган қиз.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.